Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Бахмал туманида туризмни ривожлантириш учун навбатдаги қадам қўйилди

Бахмал туманида туризмни ривожлантириш учун навбатдаги қадам қўйилди

26 июль 2019 йил
313
0

Бахмал тумани ҳокимлигида туманнинг барча ташкилот ва идоралари, маҳалла раислари, вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси мутахассислари билан биргаликда туманда туризмни ривожлантириш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни туман ҳокими Муса Анорбоев очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан туризм тўғрисида чиқарилган қарор ва фармонларининг ижросини таъминлаш, туманнинг туризм салоҳиятини ошириш, оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш, мавжуд зиёратгоҳларни талаб даражасига келтириш, туманда санитар – гигиеник шаҳобчаларни кўпайтириш ҳамда агротуризм йўналишини ривожлантириш тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, туман ҳокимлиги ва маҳалла раислари томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, график асосида барча маҳаллаларда оилавий меҳмон уйлари ва агротуризмга йўналтирилган тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширди. Бунинг натижада оилавий меҳмон уйлари сони яна 3 тага оширилди.

Тарғибот тадбирлари давом этади.

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШ МУТАХАССИСИ Б. МАМАДИЁРОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар