Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Божхоначилар минерал ўғитларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Божхоначилар минерал ўғитларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

27 июль 2019 йил
294
0

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва БКБга қарши курашиш бўлими ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Тадбир давомида, Жиззах шаҳридан кесиб ўтувчи М-39 автомагистрал йўли орқали  “Пахтакор-Зомин” йўналиши бўйича ҳаракатланган фуқаро Т.У бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомашинаси кўздан кечирилди.

Натижада, автоулов юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ҳар бири 
50 килограммлик 60 дона полиэтелин қопларда жами 3000 кг “Аммиакли силетра” минерал ўғити борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар