Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Мьянма, Россия, Ангола ва Арманистон ҳарбий делегациялари “АрМИ – 2019”да иштирок этиш учун Жиззахга етиб келди

Мьянма, Россия, Ангола ва Арманистон ҳарбий делегациялари “АрМИ – 2019”да иштирок этиш учун Жиззахга етиб келди

27 июль 2019 йил
239
0
Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида иштирок этиш учун навбатдаги ҳарбий делегациялар “Фориш” полигонига келиб жойлашди.

26 июль кечаси Мьянма давлатидан келган меҳмонлар кутиб олинган бўлса, 27 июль эрта тонгида Россия, Арманистон ва Ангола давлатларининг ҳарбий делегациялари белгиланган манзилга етиб келди. 
Мьянма давлатидан 17 нафар, Россия Федерациясидан 31 нафар, Арманистондан 18 нафар ҳамда Анголадан 9 нафар меҳмон дастлаб тиббий кўрикдан ўтказилиб, шундан сўнг полигонда яратилган шароитлар билан танишиб чиқди.
photo_2019-07-27_11-16-41.jpg
Мусобақа олдидан меҳмонлар учун Самарқанд шаҳрида жойлашган диққатга сазовор қадамжолар бўйлаб экскурсия ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 июль куни Вьетнам ҳарбий делегацияси танловда иштирок этиш учун биринчи бўлиб етиб келганди.
Шунингдек, бугун oзарбайжонлик ҳарбийларнинг ҳам “Фориш”га етиб келиши кутилмоқда.
photo_2019-07-27_11-16-44.jpg
photo_2019-07-27_11-16-46.jpg
photo_2019-07-27_11-16-48.jpg
photo_2019-07-27_11-16-52.jpg
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
коммуникациялар департаменти
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар