Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Беларусь пойтахтида ташкил этилган форумда Жиззах вилояти ҳам фаол иштирок этмоқда

Беларусь пойтахтида ташкил этилган форумда Жиззах вилояти ҳам фаол иштирок этмоқда

31 июль 2019 йил
434
0

Айни кунларда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида Ўзбекистон-Беларусь форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда икки мамлакат ҳудудлари, вазирликлари ва идоралари вакиллари, парламент аъзолари, тадбиркорлик доиралари иштирок этишмоқда.

Форумда Ўзбекистон делегациясига таркибида Жиззах вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналари масалалари бўйича ўринбосари А.Ахмедхаджаев, вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналари масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири А.Ядгаров, Зомин туман ҳокими А.Абдуғаниев ҳамда Жиззах шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналари масалалари бўйича ўринбосари Ш.Камаловлар боришган.

Давлатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида ҳудудлар ҳамкорлиги Форумнинг асосий мавзуси бўлди.

Форум меҳмонлари ва иштирокчилари Ўзбекистон товарлари кўргазма-ярмаркаси билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Бу ерда Жиззах вилоятида ҳам ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Тадбирда қатор минтақалараро битимлар ва тижорат контрактлари имзоланди.

Хусусан, Жиззах вилояти делегацияси 2,5 млн долларлик инвестиция келишувлари ҳамда 1,5 млн долларлик экспорт шартномаларини  имзолашди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар