Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда қонунни биладиган ёшлар беллашди

Жиззахда қонунни биладиган ёшлар беллашди

14 июнь 2018 йил
1 597
0

Ўрта махсус, касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун хужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда «Сиз қонунни биласизми?» кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.

Танлов вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Вилоят адлия бошқармаси, Вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ю.Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театри ҳамкорлигида ташкил этилди.

Жиззах шаҳридаги Жиззах олимпия захиралари коллежининг фаоллар залида ўтказилган танловнинг вилоят босқичида 3 та жамоа Ғаллаорол тиббиёт коллежининг "Матонат”, Дўстлик тиббиёт коллежининг "Ҳуқуқ тарғиботчилари”, Жиззах педагогика коллежининг "Ҳуқуқ билимдонлари” жамоалари ўзаро беллашдилар.Танлов 4 та шарт асосида ташкил этилди.

Танлов натижаларига кўра 114 балл билан Жиззах педагогика коллежининг "Ҳуқуқбилимдонлари” жамоаси фахрли III ўринни, 116 балл билан Ғаллаорол тиббиёт коллежининг "Матонат” жамоаси фахрли II ўринни, 129 балл билан Дўстлик тиббиёт коллежининг "Ҳуқуқ тарғиботчлари” жамоаси фахрли I ўринниқўлга киритди.Танловнинг Республика босқичига иштирок этиш йўлланмасига Дўстлик тиббиёт коллежининг "Ҳуқуқ тарғиботчилари” жамоаси қўлга киритишди.

С.Сатторов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар