Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Дўстликда сессияси ўтказилди

Дўстликда сессияси ўтказилди

14 июнь 2018 йил
1 793
0

Унда иштирок этган депутатлар дастлаб туман сайлов комиссияси раиси А.Рахимовнинг 19-"Бўстон” сайлов округида ўтган сайлов натижалари бўйича ахборотини тинглашди.

Сайлов якунига кўра, номзодлар ораси энг кўп овоз тўплаган Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси Улуғбек Узоқов депутат этиб сайланган ва унга депутатлик гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишони тақдим этилди.

Шунингдек, сессия ишида халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгашининг айрим доимий комиссиялари таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиб, ўзгаришлар айтиб ўтилди.

Кенгаш раиси ўринбосари Д.Қодирқулов халқ депутатлари туман Кенгашига 15 – «Бахмал» сайлов округидан депутат Абдукаримов Халил Расулович ва 16 - «Манас» сайлов округидан депутати Махмудов Абдурахмон Холтураевич ҳамда 18-"Иттифоқ” сайлов округида депутат Абдиева Муқаддас Яхшиликовналарнинг депутатлик ваколатларини муддатдан илгари тугатиш тўғрисидаги масалани муҳокамага қўйди.

Депутатларнинг депутатлик ваколатини муддатидан олддин тугатиш тўғрисидаги аризаларини инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси "Халқдепутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 3- ва 7-моддаларига мувофиқ сессия қарор қабул қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси "Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашиларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддасига асосан 15 – «Бахмал», 16 - «Манас» ҳамда 18-"Иттифоқ” сайлов округларида Халқ депуталари туманг кенгашига сайлов 2018 йил 1 июль, якшанба куни ўтказилиши белгиланди.

Сессияда Кенгаш раиси У.Узоқов Президентимиз томонидан барча соҳалар каби депутатлар олдига қўйилаётган талаблар тўғрисида гапириб, айни пайтда улар ўз ваколат доирасида иш фаолиятини тўла-тўкис бажармаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Сессия кун тартибидаги барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар