Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда “Истедод клуби”нинг фаол аъзолари ташаббуси билан лойиҳа ўтаказилди

Жиззахда “Истедод клуби”нинг фаол аъзолари ташаббуси билан лойиҳа ўтаказилди

12 август 2019 йил
63
0

Ёшларимиз ўртасида ҳуқуқий маданият, соғлом турмуш тарзини, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишга қаратилган ишларнинг самарасини ошириш партиямизнинг устувор вазифаларидан биридир.

Бу борада,  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенагаши Марказий аппарати ташаббуси билан ташкил этилган “Истедод клуби” ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодий истеъдодларини намоён этиш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳи ва фаол фуқаролик позитсиясини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, рағбатлантириш, Ўзбекистон “Адолат” СДП Устави ва Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳамда мамлакатимизнинг Конституцияси ва қонунларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш “Истеъдод клуби”нинг вазифалари ҳисобланади.

Юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш мақсадида ташкил этилган “Истедод клуби” ҳозирда фаол, талабчан ёшларни ўз атрофига бирлаштирмоқда.

Мазкур  “Истедод клуби”нинг фаол аъзолари ташаббуси билан партиянинг “Ватан келажаги – ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Адолатнинг истеъдодли ёшлари” мавзусида Шароф Рашидов туманидаги “Шароф Рашидов” номли болалар оромгоҳида
маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши ҳодимлари, партия қошида ташкил этилган “Истеъдод клуби”нинг фаол аъзолари ҳамда оромгоҳ тарбиячилари, оромгоҳда дам олаётган болажонлар ҳамда ОАВ вакиллари  иштирок этишди.

Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ёшларни ижтимоий соҳаларда бирлаштириш, уларнинг мустақил фикрига эга ҳамда ўз қарашларини эркин баён қила оладиган, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабатини тўғри ва дадил билдира оладиган ва қолаверса, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва янада юксалтиришдан иборатдир.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилот Кенгаши

матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар