Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » «Ваъда»лардан қачон қутуламиз?  

«Ваъда»лардан қачон қутуламиз?  

16 август 2019 йил
177
0


Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилиб, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар ҳал этилмоқда.

Буларнинг самарасида қишлоқларимиз янада обод бўлиб, аҳолининг турмуш даражаси яхшиланиб бораяпти.

Шунинг баробарида, янгиланишлар тўлқини айрим маҳалла, қишлоқларга тўла кириб бормаяпти. Масалан, Шароф Рашидов туманининг Олмачи маҳалласида бу борадаги ишлар сезилмаяпти.

Бугун 6 минг 760 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган ушбу маҳалла анча йиллар мобайнида мута-садди раҳбарлар назаридан четда қолиб келмоқда. Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммолари йиғилиб қолган. Ичимлик суви, электр энергияси ички йўлларни таъмирлаш соҳасидаги ишлари ўз вақтида бартараф этилмаган.

Маҳалла кўчалари аҳоли маблағи ҳисобидан шағал, қурилиш чиқиндилари билан текисланган. Жумладан, бир неча йиллар олдин "Шифокорлар", "Зиёлилар" деб аталадиган кўча-лар аҳоли томонидан ҳашар йўли билан асфальт қилинган.

Ҳозирда бу кўчалар ҳам таъмирталаб аҳволда. Қолган ўн-дан зиёд кўчалардаги аҳволни кўриб кўнглингиз хира тортади. Мисол учун, Нурафшон кўчасида яшовчи хонадон эгалари томонидан йиллар давомида мутасадди ташкилотлардан ёрдам сўраб ёзилган мурожаатлар эътиборсиз қолаётир. Йўлга шағал ётқизиш, таъмирлаш ишлари пайсалга солинмоқда. Ёғингарчилик мавсумида йўллар лой, сув билан тўлади. Ёзнинг иссиқ кунларида кўчаларни қалин тупроқ тўлдиради. Айниқса, 20-сонли умумтаълим муассасасига қатновчи ўқувчиларга қийинчиликлар туғилаяпти.

Ачинарлиси, мазкур масалаларни ҳал этиш юзасидан туман ҳокимлиги, туман ободонлаштириш бошқармаси раҳбарларига ёзилган мурожаатларга мутасаддилар ёзма ёки оғзаки жавоб беришни ҳам эп билиш-маяпти.

— Ҳар йили "Кўчаларингга шағал ётқизилади" деб айтишларига ўрганиб қолдик, — дейди фуқаролар йиғинининг Нурафшон кўчасида яшовчи учинчи гуруҳ ногирони Ихтиёр Қўзибоев. — Лекин айтиш бошқа, иш бошқа бўлаётир.

2018 йил бошида амалга оширилиши керак бўлган 690 метр ички йўлларга шағал ётқизиш ҳам пайсалга солинди. Бунинг устига вилоятимиз марказига ке-либ-кетувчи меҳмонларда катта йўл ёқасида жойлашган бу кўчалар қандай таассурот қолдираркан.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар