Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда ёшлар билан ижодий учрашувлар, тарғибот тадбирлари ўтказилди

Жиззахда ёшлар билан ижодий учрашувлар, тарғибот тадбирлари ўтказилди

17 август 2019 йил
192
0

Жорий йилнинг 14-15 август кунлари Жиззах вилоятида Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ижодий учрашувлар, тарғибот тадбирлари, акциялар ташкил этилди.

Унда шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар, фан, таълим ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари, Ёшлар иттифоқи ва Иттифоқ қошидаги ташкилотлар маъсул ходимлари, фаол ёшлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Вилоятнинг Пахтакор, Ш.Рашидов ҳамда Жиззах шаҳрида ўтказилган “Мен волонтёрман”, “Ўзбекистон Қуролли Кучлари – матонатли ёшларнинг ҳаёт мактаби”, “Муваффақиятга эришиш сирлари” лойиҳалари туман ва шаҳар ёшларининг тадбиркорлик соҳасидаги эришган ютуқлари билан бирга ёшларга тадбиркорлик сабоқлари ҳам ўргатилди.

Жиззах шаҳридаги 10 умумтаълим мактабида хорижда меҳнат қилаётган ёшларнинг оила аъзолари билан учрашув ҳам ташкил қилинди. Учрашув давомида ёшларимиз томонидан Чет эл давлатлари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш қоидалари, ишлаш масаласи, дипломни ностирификация қилиш тартиби ҳақида берилган саволларга малакали мутахассислардан тешишли жавоблар олинди.

“Ёш киноижодкорлар кенгаши” томонидан ишлаб чиқилган “Ёшларга кинотақдим” лойиҳаси доирасида Жиззах мусиқали драма театрида “Ҳаёт” номли бадиий фильми бепул намойиш этилди.

Ғаллаорол, Зарбдор, Бахмал туманларида “5 ташаббус – ёшларга 5 имкон” мавзусида 5 ташаббус мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган учрашув, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ижодий учрашувларда 1500 га яқин ёшлар иштирок таъминланиб, ижодий учрашувларда баҳру байт, мушоиралик кечаларида ёш ижодкорларимиз ўзларининг қаламига мансуб шерлардан парчалар ўқилди.

Дўстлик ҳамда Зафаробод туманларида ажрим ёқасидаги оилалар учун “Психологик қабулхона” ҳам ташкил этилиб, дўстлик туманида 5та, Зафаробод туманида 2 та ёш оилалар ажрими олди олинди.

6 та никоҳланувчи ёшлар билан психологик суҳбатлар ўтказилди. 72 та ёш оилалар, хотин қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

ЭЛДОР Наврўзов

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

вилоят Кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар