Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда 17 миллиард 792,7 миллион сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилди

Жиззахда 17 миллиард 792,7 миллион сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилди

21 август 2019 йил
200
0

Барчамизга маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар айниқса, солиқ тизимидаги ўзгаришлар ҳудудларда қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга хизмат қилмоқда.

Чунки солиқ ва бошқа қонуний тўловлар нафақат жамият тараққиётига, балки иқтисодиётнинг ўсишига ҳам хал қилувчи таъсир кўрсатади. Шу сабабдан хўжалик юритувчи субъектлар ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобланган солиқлар бўйича бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ўз вақтида тўланиши лозим бўлган пул маблағларининг муддатидан ўтиб тўланиши ёки умуман тўланмаслиги солиқ қарзини пайдо бўлиши сабаб бўлади.

Жорий йилнинг 7 ойи давомида Жиззах вилояти солиқ органлари томонидан  Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда  тадбиркорлардан 17 миллиард 792,7 миллион сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилган. Жумладан, Дўстлик, Зафаробод, Пахтакор, Зомин, Арнасой, Янгиобод туманлари ва Жиззах шаҳрида солиқ қарзи камайишига эришилди. Хусусан,  “Do`stlik paxta tozalash” акционерлик жамиятининг 3 миллиард 128,9 миллион сўм, "Uchtepa paxta tozalash" акционерлик жамиятининг 1 миллиард 190,0 миллион сўм, "Zarbdor paxta tozalash" акционерлик жамиятининг 1 миллиард 26,1 миллион сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди. Шунингдек, Жиззах шаҳридаги “Jizzax don mahsulotlari” акционерлик жамиятининг солиқ қарзи юзасидан 4 миллиард 14,6 миллион Жиззах туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан Мажбурий ижро бюроси томонидан хатланган нон пишириш цехи биноси ва “Ласетти” автомашинаси аукцион савдоси орқали сотилиб, корхонанинг 242,9 миллион сўмлик солиқ қарздорлиги бюджетга ундирилди. Тўланмаган солиқларни мажбурий тартибда ундириш давом эттирилмоқда.

                                                Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар