Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишда беш муҳим ташаббус бўйича маданий-маърифий тадбир ўтказилди

Форишда беш муҳим ташаббус бўйича маданий-маърифий тадбир ўтказилди

22 август 2019 йил
275
0
Фориш туманида Президентимизнинг беш муҳим ташаббуси ижросига бағишлаб маърифий-маданий тадбирлар ўтказилди. 

Иккичи сектор раҳбари, туман прокурор и томонидан ташкил этилган тадбир аввалида “ Қораабдол чеварлари” тикувчилик корхонасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Туман хокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи вакиллари, қишлоқ аҳолиси иштирокида ўтказилган тадбирда ушбу тикувчилик корхонаси барпо этилиши Президентимиз беш муҳим ташаббусининг бешинчиси – хотин-қизларни иш билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлганлигини таъкидланди.
11.jpg
3.jpg
9.jpg
Туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган Қораабдол қишлоғида шу пайтгача хотин-қизлар ишлайдиган бирорта корхона йўқ эди. Қораабдол қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг бўш турган иншоотида барпо этилган ушбу корхонада 30 нафар аёл иш билан таъминланди.
Корхонани қишлоқ тадбиркори Нодира Исомиддинова “Халқ банкининг 200 миллион сўм имтиёзли кредитидан фойдаланиб ишга туширди.
– Корхона ишга тушишида сектор раҳбари яқиндан кўмак берди, – дейди тадбиркор Н. Исомидинова. – Цехимизда етти турдаги буюмлар кўрпа – кўрпа-тўшак, турли кийим-кечаклар, аёллар либослари тикилаётир. Бундан ташқари аҳоли буюртмалари асосида ҳам тикувчилик маҳсулотлари тайёрланяпти. Қишлоғимизда яқинда ишга туширилаётган мактабгача таълим муассасасини кўрпа-ёстиқ жилдлари, чойшаблар билан таъминлаш бўйича ҳам шартнома туздик.
13.jpg
16.jpg
19.jpg
Шу куни қишлоқда беш муҳим ташаббуси асосида ижроси бўйича бошқа тадбирлар ҳам ташкил этилди. Жумладан қишлоқ ёшларидан иборат бадиий ҳаваскорларнинг концерти, спортнинг кураш, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар, китоб кўргазмалари, китобхонлик, компьтер саводхонлиги тадбирлари ташкил этилди.
Ватанимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида ташкил этилган маданий-маъфий тадбирлар қишлоқ ёшларига чинакам байрамона кайфият бағишлади.
Т.БЕКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат)
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар