Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишда янги инспекция ташкил этилди

Форишда янги инспекция ташкил этилди

18 июнь 2018 йил
1 748
0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясинингФориш туман бўлими фаолиятини бошлади.

Унинг асосий вазифалари этиб, қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ҳолати, пахта ва дон экинлари уруғларини давлат томонидан буюртма қилиш, тайёрлаш, алоҳида қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини давлат бюртмасининг режали амалга оширилишига мувофиқ, ҳажмларда шакллантириш бўйича талаблар бажарилиши, дон экинлари, пахта ва бошқақишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотлар давлат ресурсларининг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилиги камайтирилишини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши, аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни сертификатлаш, уруғ ҳамда кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилиши, қишлоқхўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, инспекция зиммасига юклатилган вазифалар доирасида айбдор шахсларни қонунҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш орқали қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилиши, сунъий сув объектларида сувдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлашдан иборат.

Шу билан бирга мазкур инспекция зиммасига мувофиқлик сертифакати бериш, ўлчовлар бир хиллигини ва метеорологик назоратни амалга оширишни таъминлаш ишларини бажариш, пахта толаси ширадорлигини аниқлаш, пахта толаси ва момиғи тойлари массаси назоратини амалга ошириш, пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналари, пахта маҳсулотларининг харидорлари ҳамда бошқа ташкилотлар учун сертификатланадиган пахта маҳсулотлари ташқи кўринишининг стандарт намуналарини тайёрлаш, реставрация қилиш ва улар билан таъминлаш, районлаштирилган ва истиқболли қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг нав софлигини тупроқдаги таҳлил орқали текшириш ҳамда натижаларини манфаатдор ташкилотларга юбориш каби вазифалар ҳам юклатилган.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар