Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда “Адвокатлар тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди

Жиззахда “Адвокатлар тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди

19 июнь 2018 йил
1 537
0

Жиззах Ҳуқуқшунослик коллежида "Адвокатлар тўғрисида”ги қонуннингянги таҳрирда ишлаб чиқиш учун таклифлар шакллантиришга доир давра суҳбатиташкил этилди.

Давра суҳбатини П.Ҳамзаев кириш сўзи билан очиб бериб, мустақиллик йилларида адвокатура фаолиятини тартибга солиш ҳамда мазкур институтнинг обрў-эътиборини ошириш учун қонунчиликда ўтказилган ислоҳотлар, адвокатура институтининг қонуний асослари, унинг инсон ҳуқуқва эркинликларини ҳимояқилишдаги ўрни борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

Холбоев Инатилла, "Ижтимоий адолат” адвокатлик бюроси бошқарувчиси:

- Жаҳон ҳамжамияти олдида инсон ҳуқуқва эркинликларини ҳимоя қилиш бугунги кунда ҳарқачонгидан кўра долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Ушбу масала билан жаҳон миқёсида бир нечта халқаро ташкилотлар шуғулланади. Бундан ташқари,ҳар бир давлатда инсон ҳуқуқлариниҳимоя қилиш бўйича ўзига хос механизмлар яратилган.

"Адвакатлар тўғрисида”ги қонун фуқароларнинг тергов ва суд ишини юритишнингҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини мустаҳкамлайдиган конституциявий меъёрни амалга ошириш, адвокатуранинг ташкилий мустақиллигини таъминлаш, уни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обрўси ва нуфузини оширишда, адвокатура институтини ислоҳ қилишда алоҳида аҳамият касб этади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар