Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда депутат билан ёшлар учрашуви кескин мунозараларга бой бўлди

Жиззахда депутат билан ёшлар учрашуви кескин мунозараларга бой бўлди

19 июнь 2018 йил
1 702
0

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар ва Дўстлик туман Кенгашидаги Ўзбекистон "Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари сайловчилар ва партиянинг "Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари билан юзма-юз учрашишди.

Партиянинг "Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу учрашувда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларниқўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратилди.

ДилбарҲакимова, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати.

- Ёшлар билан ташкил этилаётган бундай учрашувлардан кўзланган асосий мақсад шуки, амалга оширилаётган ислоҳотлар, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти юзасидан сайловчиларга ахборот бериш, қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти билан жамоатчиликни таништириш, аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф қилишдан иборатдир.

Шунингдек, депутатлар учрашувда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг,Қонунчилик палатаси қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятининг, фракция фаолиятининг бориши, унинг мамлакатни иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий ривожлантиришнинг энг муҳим масалаларига доир нуқтаи назари тўғрисида сайловчиларга ахборот бериб ўтишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар