Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Дўстлик туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланяптими?

Дўстлик туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланяптими?

06 сентябрь 2019 йил
122
0

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашда Президентимизнинг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бугунги кунда соҳада кўрсатгичларнинг ўсишига хизмат қилмоқда.

Жумладан, корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) сони Дўстлик туманида 520 тани ташкил қилмоқда.
Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг – 11,1 фоизи давлат мулкини ташкил этиб, қолган – 88,9 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 22,4 фоизини хусусий, 0,7 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 65,8 фоизини бошқа корхоналар ташкил этди.
2019 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар сони – 5 та бўлиб, барчаси фаолият кўрсатаяпти.
Туманда 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига жами – 56 та оилавий корхоналар рўйхатга олинган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан – 19 тага ортган. Фаолият кўрсатаётганлари эса – 54 тани ташкил этиб, 20 тага кўпайганлиги кузатилган.
Туманда 2019 йилнинг январь-июнида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 273,3 млрд. сўмни 2018 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 102,6 фоизга ошганини кўрсатмоқда. Шундан, кичик бизнес улуши 13,9 фоиз, истеъмол товарлари ҳажми 120,2 млрд. сўмни, 2018 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 104,3 фоизни ташкил қилди.
Бунда кичик бизнеснинг улуши 39,2 фоизни, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳажми 395,6 млрд. сўмни, асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми миллий валютада – 89,8 млрд. сўмни (АҚШ доллари эквивалентидаги ҳаж-ми – 10,7 млн. АҚШ долларини) ёки 2018 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати – 216,5 фоизни ташкил қилди. Мазкур кўрсаткичларда кичик бизнес улуши 64,7 фоизни, қурилиш ишлари бажарилиш ҳажми 33,4 млрд. сўмни 2018 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 119,8 фоизни ташкил қилди. Чакана товар айланмаси ҳажми 111,4 млрд. сўмни, 2018 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 106,3 фоизни, бозор хизматлари ҳажми 109,4 млрд. сўмни, 2018 йилнинг январь- июнь ойларига нисбатан 111,4 фоизни ташкил этди.
Туманда 2019 йилнинг январь-июнида фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 125847,3 млн. сўмни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмида фермер хўжаликларининг улуши 32,8 фоизни кўрсатмоқда.
Туманда 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига фермер хўжаликларида 1 419 бош йирик шохли қорамол, шу жумладан 305 бош сигир, 2 621 бош қўй ва эчкилар, 53 бош от, 6149 бош паррандалар мавжуд. Бу рақамлар ҳам ой сайин кўтарилаяпти.

Анвар МАМИРОВ,
Дўстлик туман статистика бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар