Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда ташкил этилган “Хизмат-беминнат” ўқув курсларида таҳсил олган ёшлар талаба бўлишди

Жиззахда ташкил этилган “Хизмат-беминнат” ўқув курсларида таҳсил олган ёшлар талаба бўлишди

06 сентябрь 2019 йил
372
0

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан ҳудудларда уюшмаган ёшларга бепул таълим бериш ва уларни касбга йўналтириш мақсадида "Хизмат-беминнат" ўқув-курслари ташкил этилган эди.

Шундай бепул ўқув курслардан 16 таси Жиззах вилоятида ташкил этилган бўлиб, мазкур курсларда 82 нафарга яқин уюшмаган ёшларга қўшимча билим берилиб, касб-ҳунарга йўналтрилди.

Бу йилги ўқув мавсумда лойиҳа доирасида билим олган 6 нафар ўқувчилар талабалик бахтига муяссар бўлдилар. Ёшларнинг бу муваффақиятли ютуқларидан уларга беминнат таълим бераётган устозлари ғоят мамнунлар.

Хусусан, Жиззах шаҳридаги 9-сонли мактабда ташкил этилган "Хизмат-беминнат" ўқув курсида 10 нафар ёш бепул таълим олди. Мазкур курсга Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчиси Сардор Ўсаров раҳбарлик қилди.

-ЎзМТДП томонидан ташкил этилган бу лойиҳада мен 3 йилдан буён иштирок этмоқдаман. Ўтган 3 йил давомида 26 нафар шогирдларим "Хизмат-беминнат" лойиҳаси доирасида ташкил этилган ўқув курсларида таҳсил олиб, энг нуфузли олий таълим муассасалари талабаси бўлишганидан хурсандман,- дейди Сардор Ўсаров. -Ёшлар орасида истеъдодли, билимли, изланувчан аммо ўқиш имконияти чекланган ёшларга ёрдамим тегишида мазкур лойиҳани ташкил этган ЎзМТДП Марказий Кенгашига ўз минадорчилигимни билдираман.

ЎзМТДП вилоят кенгаши матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар