Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда 10 нафар ишсиз ёшлар иш билан таъминланди

Жиззахда 10 нафар ишсиз ёшлар иш билан таъминланди

19 июнь 2018 йил
2 004
0

Жиззах шаҳридаги "Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳли шижоаткорлиги ва тадбиркорлиги билан ажралиб туради.

Маҳалла кўчалари обод, саришта, 1 минг 68 хўжалик, 7 минг 200 дан зиёд аҳоли яшаётган ҳудудда ўнлаб савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, тикувчилик цехлари фаолият юритмоқда.

Маҳаллада олиб борилаётган ишларда мазкур ҳуддудан сайланган депутат Офтобой Нишонованинг ҳам ўрни беқиёс. Унинг ташаббаси билан "Олмазор” маҳалласида истиқомат қулувчи Нигора Самадова ҳам 10 нафар хотин-қизларни иш билан таъминловчи тикувчилик цехи очишга муваффақбўлди.

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Офтобой Нишонова "Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Нигора Самадованинг тикувчилик цехи очиш учун банкдан кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати асосида Жиззах шаҳридагиМикрокредитбанкига депутатлик сўрови юборди. Натижада Микрокредит банк томонидан фуқаро Самадова Нигорага 47 млн 800 минг сўм миқдорида кредит ажратилди.

Нигора Самадова, "Нигора-Юлдуз” тикувчилик цехи раҳбари

- Фаолиятимизни жорий йилнинг апрель ойида бошлаганмиз. Цехимизда асосан аёллар кийими, ёстиқ ва кўрпа жилдлари тикилади. Бундан ташқари асосий мақсадларимиздан яна бири маҳалламиздаги ишсиз 
хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ўтказишдан иборатдир. Ҳозир бу ерда ўнлаб чевар аёллар буюртма асосида турли хил аёллар кийими, кўрпа ва ёстиқ жилдларини тикиш билан машғул.

Айни райтда ёш тадбиркор Нигора Самадова корхона фаолиятини кенгайтириш, ишлаб чиқариш кўламини ошириш, маҳсулотлар турини кўпайтириш устида иш олиб бормоқда. Мазкур эзгу мақсад амалга ошса, яна 20 нафар ишсиз хотин-қизлар иш билан таъминланади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар