Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зафаробод туманида махсус тактик ўқув машғулот ўтказилди

Зафаробод туманида махсус тактик ўқув машғулот ўтказилди

07 сентябрь 2019 йил
170
0

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи режасига асосан, жорий йилнинг 4-6 сентябрь кунлари “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий ҳамда техноген  хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати” мавзусида Зафаробод туманида махсус тактик ўқув машғулотлар  ўтказилди.

Ўқув машқининг мақсади режага асосан шартли равишда содир бўлган зилзила натижасида туманнинг аҳоли яшаш пунктлари, ижтимоий ва иқтисодиёт объектларида вайроналар содир бўлиб, зилзила оқибатида шартли равишда иккиламчи ёнғинлар келиб чиқди.

Ушбу ҳудудларда вазият бўйича маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва бошқарув штабига етказиш, бирламчи қидирув ишларини олиб бориш, маҳаллаларда ташкил этилган кўнгилли  қутқарув гуруҳлари ҳамда ФВДТ хизматлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган амалий ҳаракатлар бошланди.

Режага асосан туман Бошқарув органлари, Фуқаро-муҳофазаси бошлиқлари ва ҳамкорликдаги хизматлар раҳбарларига Зафаробод туманида ўтказилаётган махсус тактик ўқув машқи (МТЎМ)нинг мазмун моҳияти, унинг мақсади ва машқ давомида амалга оширилиши лозим бўлган амалий ҳаракатлар бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, вилоят ФВБ Қутқарув отряди қутқарувчилари, ФВДТ куч ва воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари юзасидан махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Унда зилзила натижасида жабрланган фуқароларни хавфсиз жойга эвакуация қилиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, юзага келган ёнғин оқибатларини бартараф этиш ҳамда уларнинг моддий бойликларини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари амалий тарзда текширувдан ўтказилди.

Вилоятнинг тегишли ФВДТ хизматлари ва ҳамкорликдаги ташкилотларни юзага келган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун тунги вақтда ҳам ҳаракатланиши текшириб кўрилди.

Туман ҳудудида жойлашган “Бўстон” ШФЙда истиқомат қилувчи аҳоли яшаш уйлари зилзила натижасида шартли равишда ўрта даражадаги талофат ва вайроналар кўриб, 100 нафардан ортиқ фуқаролардаоғир, ўрта ва енгил жароҳатлар аниқланган.

Коммунал тизими (газ қувурлари, сув таъминоти, электр энергияси) тизимларида авариялар юзага келган. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш юзасидан, аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар олиб борилди.

Ўқув машқи якуни бўйича туман ФВДТ хизматлари, ташкилот, идора ва хизматларнинг ўқув нуқталаридаги ҳаракатлари, топшириқлар юзасидан амалга оширилган тадбирлар, эришилган ютуқлар ва камчиликлар таҳлил қилиниб, келгусида уларни бартараф этиш борасида қатор чора - тадбирлар белгилаб олинди.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар