Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишда 2-сектор муаммоларни ҳал этмоқда

Форишда 2-сектор муаммоларни ҳал этмоқда

19 июнь 2018 йил
857
0

Туман прокурори раҳбарлик қилаётган иккинчи секторга туманимиздаги «Яссикечув», «Мустақиллик», «Гараша», «Нарвон», «Қораабол ота» маҳалла фуқаролар йиғинлари киради. Ушбу сектор ҳудудида айни кунда 18 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудуддаги 2600 нафардан зиёд хонадоннинг аҳволи ўрганилди. Мулоқотлар давомида аҳоли томонидан 1500 зиёд таклиф ва муаммолар билдирилди. Электр энергияси таъминоти, йўллар сифати, транспортқатновини яхшилаш, ободонлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ердан фойдаланиш, имтиёзли кредитлар олиш, ёшларни иш билан таъминлаш билан боғлиқ масалалардир.

Фуқаролар томонидан билдирилган масалаларнинг кўпчилиги жойида ҳал этилди. Бир қатор мурожаатлар «Йўл харитаси» ва ҳуддудларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастурига киритилди.

Қораабдолқишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида иккинчи сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик, ёшларни иш билан таъминлаш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унга сектор ҳудудида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раислари, тадбиркорлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, таълим масканлари раҳбарлари, тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари таклиф этилди.

Тадбирда туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Зокир Анорбоев сўзга чиқиб, маҳаллаларда секторга бириктирилган гуруҳлар томонидан хонадонлардаги ўрганиш натижалари ҳақида ахборот берди. Шундан сўнг ғалла ўрим-йиғимига пухта тайёргарлик кўриш, етиштирилган ғалла ва пилла ҳосилини нест-нобудқилмасдан эл хирмонига топшириш, ёшларни иш билан таъминлаш, фуқаролар ўртасида ўз жонига қасдқилишҳолатларига барҳам бериш, ердан самарали фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги фармонининг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги янгиликлар тўғрисида ҳам сўз юритди.

Тадбирда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисиҒофур Бегиев, туман бош имом хатиби Рустам Нишонов, туман адлия бўлими бошлиғи Шерзод Эрматов ҳам сўзга чиқдилар.

Очиқ ва ошкора мулоқотда фуқаролар қурилган уй-жойларига мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, солиқва коммунал тўловлар бўйича юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш, ёш оилаларниқўллаб-қувватлаш, ажримларнинг олдини олиш юзасидан берилган кўплаб саволларга батафсил жавоб олишди.

Одамларнинг оғирини енгил қилиш, халқ билан бирга қувонч-у ташвишни баҳам кўриш давлат идораларининг масъулиятини оширади. Бу жараёнда одамларни розиқилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар кўнглида ўзига ишонч, эртанги кунга умид уйғотиш бирламчи мақсаддир. Бу мақсад оғирни енгил, узоқни яқин қилиш, беморни оёққа турғазиб, ишсизни банд қилиш орқали амалга оширилади. Буни айнан иккинчи сектор фаолиятида кўриш мумкин.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар