Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » ФОТОРЕПОРТАЖ: Зарбдорда кураш ва белбоғли кураш бўйича кучлилар сараланди

ФОТОРЕПОРТАЖ: Зарбдорда кураш ва белбоғли кураш бўйича кучлилар сараланди

09 сентябрь 2019 йил
188
0

Зарбдор туманида кураш ва белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида Зарбдор тумани ҳокими соврини учун анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди.

Вилоят ва туман ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақа туманда олимпия ҳаракатини ривожлантириш, олимпия ва миллий спорт турларини кенг тарғиб қилиш, ёшларни олимпия ва миллий спорт турларига жалб қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини янада қарор топтириш мақсадида ташкил этилган кураш белллашувлари Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги ҳамда 6 сентябрь – Халқаро кураш кунига бағишланди.   

Кўп сонли мухлислар иштирокида ўтган баҳсларнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Солиев, Жиззах вилоят прокурори, вилоят кураш федерацияси раиси Исломжон Эргашхўжаев, туман ҳокими Ойбек Ашурматов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировлар сўзга чиқиб, бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталишди.

Очилиш маросими доирасида фахрий полвонларга эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалари топширилди. 

Беллашувларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ва қўшни Қозоғистон Республикасидан келган полвонлар кураш бўйича -60 ва -66 кг вазнларда куч синашишган бўлса, белбоғли курашчилар -55, -60, -81, -90 ҳамда +90 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун беллашишди. 

Шунингдек, 60 ёшдан ошган фахрий полвонлар ўртасида ҳам вилоят ҳокими соврини учун белбоғли кураш бўйича алоҳида мусобақа ҳам ташкил этилди. Аъзамжон Шокиржонов, Неъматжон Тўйчиев, Исломбек Эшбеков каби фахрий полвонлар шоҳсупадан жой олиб, олқишларга сазовор бўлишди. 

Фахрий полвонлар ёшларга ўрнак сифатида ўзларини нималарга қодир эканликларини намойиш этишди ҳамда кураш даврасига ўзгача завқ-шавқ бағишлади. 

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари:

Белбоғли кураш

-55 кг вазн тоифаси 

1. Дониёр Ўролов (Жиззах)

2. Ҳусан Азимов (Тошкент)

3. Ҳасан Азимов (Тошкент)

3. Дониёр Абдураҳмонов (Тошкент в.)

-60 кг вазн тоифаси 

1. Ойбек Султонов (Андижон) 

2. Шаҳзод Абдураҳмонов (Тошкент в.) 

3. Ғиёсжон Ўролов (Жиззах)

3. Жаҳонгир Эргашев (Тошкент в.)

-81 кг вазн тоифаси

1. Ҳусниддин Рўзиев (Жиззах)

2. Илҳом Машрабов (Андижон)

3. Абдуллажон Тохиров (Наманган)

3. Элдор Неъматов (Тошкент в.)

-90 кг вазн тоифаси

1. Рустам Умаров (Наманган)

2. Жасур Исроилов (Андижон)

3. Нодирбек Аҳатжонов (Тошкент)

3. Юнусали Усмонов (Тошкент в.)

+90 кг вазн тоифаси

1. Исмат Пирматов (Тошкент в.)

2. Бахтиёр Жумабоев (Сирдарё)

3. Аъзам Анваржанов (Жиззах)

3. Алимурод Холмўминов (Жиззах)

Кураш

-60 кг. вазн тоифаси

1. Араббой Мамасиддиқов (Жиззах)

2. Санжар Саидқулов (Жиззах)

3. Ҳамдам Худойқулов (Самарқанд)

3. Ҳусниддин Қаршибоев (Жиззах)

-66 кг вазн тоифаси

1. Руслан Бўриев (Жиззах)

2. Аббос Тўхмонов (Жиззах)

3. Чори Зоиров (Бухоро)

3. Жонибек Маматов (Самарқанд)

Мусобақа якунига етгач ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Исмат БЎРИЕВ, Зарбдор туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи, кураш бўйича халқаро тоифадаги ҳакам, спорт устаси: 

- Ўзбек миллий спорт турлари бўлган кураш ва белбоғли кураш бўйича ташкил этилган ушбу очиқ турнирнинг анъанага айланиб, ҳар йили ўтказилиши маълум қилингани, нафақат туманимиз полвонлари, кураш мухлислари, балки юртимизнинг барча полвонларини қувонтирди. Турнир спортчи-ёшларимизнинг истеъдодларини намойиш этиш учун синов майдонига айланади, деб ўйламан. Қолаверса, ёшларимизни спортга, курашларимизга бўлган иштиёқини янада оширишга хизмат қилади. Фурсатдан фойдаланиб, беллашувларни юқори савияда ўтишида полвонларимиз номидан, шогирдларимиз номидан вилоят ва туман ҳокимлигига, вилоят прокуратурасига, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига, туман прокуратурасига, ҳомийларимизга ўз минатдорчилигимизни билдирамиз. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар