Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Комбайн сотилиб, 262 миллион сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди

Комбайн сотилиб, 262 миллион сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди

09 сентябрь 2019 йил
851
0

Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол ҳамда Жиззах туманлараро судларининг ижро варақаларига асосан Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими томонидан “Ғаллаорол-Агротехсервис МТП” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Гап шундаки, “Ғаллаорол-Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти 109 нафар ходимига жами 262 миллион сўмдан ошиқ ойлик иш ҳақини ўз вақтида тўламасдан келди. Бундан ташқари, МЧЖнинг солиқ қарзлари ҳам мавжуд эди.

Шунга кўра, “Ғаллаорол-Агросервис МТП” МЧЖга қарашли бир дона комбайн хатланиб, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида 318 миллион 537 минг сўмга сотилди.

Сотувдан тушган маблағнинг 262 миллион сўми ходимларнинг ойлик иш ҳақларига, қолган қисми эса Ғаллаорол туман давлат солиқ инспекциясига солиқ қарзи учун йўналтирилган.

МИБ Жиззах вилоят бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар