Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахлик тадбиркорларга янги солиқ кодекси борасида тушунтириш берилди

Жиззахлик тадбиркорларга янги солиқ кодекси борасида тушунтириш берилди

10 сентябрь 2019 йил
113
0

Бугун Жиззах вилоят вилоят давлат солиқ бошқармасида янги солиқ кодекси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирга тадбиркорлар, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва олийгоҳларда иқтисод йўналишида таълим бераётган ўқитувчилар таклиф этилди.

Солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган мазкур давра суҳбатида янги кодексга асосан солиқ қонунчилиги янада соддалаштирилганлиги, солиқлар ва бошқа тўловларнинг сони камайтирилганлиги таъкидланди.

Ўзбекистоннинг янги солиқ кодексини ишлаб чиқиш жараёнида Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари, Молия вазирлиги, Халқаро Валюта жамғармаси, Жаҳон Банки ва бошқа  халқаро экспертлар иштирок этган.

Давра суҳбатида сўзга чиққан қайд этишларича, солиқ қонунчилиги мажбурийлик, аниқлик, солиқ солишнинг адолатлилиги, солиқ тизимининг бирлиги, солиқ тизимининг ягоналиги, солиқ қонунчилигининг ошкоралиги ва солиқ тўловчи тўғрилигининг презумпцияси принципларига асосланган.

Белгиланишича, ҳар бир шахс ушбу Кодексда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга мажбурдир.

Ҳеч кимга ушбу Кодексда назарда тутилмаган ёхуд унинг меъёрларини бузган ҳолда ўрнатилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти қўйилмайди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар батафсил жавоб бердилар.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар