Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » “Соғлом оила – соғлом жамият асоси”

“Соғлом оила – соғлом жамият асоси”

19 июнь 2018 йил
2 087
0

Маълумки, мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ мамлакатимизда кенг кўламда оилани мустаҳкамлаш, соғлом фарзандлар туғилиши ва оилаларнинг фаровонлигини кўтариш долзарб вазифа сифатида белгилаб олинди.

Бунда мустаҳкам оила тизимини юзага келтириш бош мақсад этиб белгиланган Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармон. Ушбу фармон бажарилишининг энг муҳим йўналишларидан бири жисмоний соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган авлодни тарбиялашда оиланинг ролини кучайтиришдан иборатдир.

Давлатимиз сиёсатининг устивор вазифаларидан бири сифатида қараладиган мазкур тамойил минглаб йиллар илгари шарқона урф-одатларимиз замирида ўз ифодасини топган.

Оилани жамиятнинг муҳим бўғини сифатида муқаддас билиш, оила аъзоларининг бир-бирига меҳр-оқибати, катталарга ҳурмат, кичикларга иззатда бўлиш ва миллий урф-одатларимизга айланиб кетган эзгу фазилатлар замирида инсон ҳуқуқлари ҳимояси мужассамдир.

Бу йил мамлакатимизда 15 май - Халқаро Оила кунининг20 йиллиги кенг нишонланди. Бу – ота-оналарнинг келин-куёвларнинг, йигит-қизларнинг йили. Бу йил бизга ўзгача масъулият вазифалар юклайди. Оилада эзгу ният, янги орзу умидлар билан ўзининг буюк ишларгақодирлигимизни англаб ҳаракат қилсак, бу шижоатимиз фидокорлик омилкорлик ғайрат ва ташаббуслар бир-биримизни қўллаб-қувватлаш қадр туйғуси билан пайванд бўлиб кетса – уйимиз ҳам, кўнглимиз ҳам, оиламиз ҳам чарағон бўлади.

Бугунги кундаги фарзанд тарбияси анъаналарида илгаригидаги миллий тарбиянинг айрим хусусиятлари кўзга ташланмайди. Масалан, маҳалладош болани кўча-куйда номақул иш билан банд эканлигини кўриб кўпчилигимизкўрмаганга оламиз. Уйда эса фарзандларимизни фалончи боланинг бетарбиялиги ва ундан узоқроқ юриш лозимлигини уқтириш билан кифояланамиз. Холбуки, халқимиз азалдан "бир болага етти қўшни ҳам ота ҳам она” дебҳисоблашган, унинг одоб ахлоқли эканидан қувонса, бола учун ўз ота-онасидек қайғурган.

"Холанинг ҳақи оналик билан баробар,”битта тоға етти отанинг ўрнини босади” каби нақлларнинг келиб чиқиши бежиз эмас.Бола тарбиясида яқин қариндош-уруғларнинг ролиҳам катта бўлади.Қобил фарзанд оладиган олқиш ота-она баробарида қавму қариндошга ҳам фахр бўлса, ноқобил фарзанд келтирадиган иснод қавму қариндошнинг ҳам бошини эгади.Маълумки, фарзанд юрт бойлиги, келажагимиз ворисларидир. Зеро,улар дунёда инсон деган буюк зотни, авлодлар давомийлигини таъминловчи бўғин бўлиб, айнан соғлом, ақлли, зеҳнли, яхши хулқли фарзанд миллат обруси, миллат ифтихорига айланади

Соғлом авлодни дунёга келтириш ва уларни комил инсонлар қилиб тарбиялаш борасида аёлларнинг ўрни ҳақида ёзар экан, машҳут тадқиқотчи Ризоуддин Фахриддин ўзининг "Оила” деб номланган рисоласида қуйидагиларни ёзади”Хотунлари тарбияли бўлган халқ – тарбияли-ю, хотунлари тарбиясиз бўлган халқ тарбиясиз, хотунлари тиришқоқ, тадбиркор, иродали бўлган халқ бою, хотунлари ялқов ёки исрофгар халқ фақир бўлиши аниқдир”.

Халқимизнинг илк ёзма асарларидан бўлмиш "Авесто”да никоҳ-оила масаласига, оилаларнинг репродуктив хулқига жиддий эътибор қаратилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, "Авесто”да наслнинг асл бўлиш омилларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Биринчи навбатда,оила қурадиган йигит ва қизларнинг ҳар томонлама бенуқсон, соғлом бўлишиҳисобга олинган.

Узоқ ўтмишдан бошлаб то бугунги кунларимизгача бу масалага жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Оилаларимизда авлодлар ўртасидаги боғлиқлик сезиларли даражада мустаҳкам. Аёл кишига бўлган муносабатга оид ҳадисларда аёл киши болалигида отаси измида, етуклигида эри измида ва кексайганда ўғли измида бўлиши лозимлигининг таъкидланишиҳам, аёлларнинг фарзандлари вояга етганларидан сўнг ҳам "ўз ҳолича” қолмасликларини билдиради. Умуман, ўзбек оилаларида ота-оналар ўз фарзандларини тарбиялаб вояга етказганларидан сўнг, уларнинг фарзандлари тарбияси, уларнинг тақдири масалаларига ҳам беэтибор бўла олмайдилар.

Мамлакатимизда миллий менталитетимиз ва асрлар давомида сақланиб келинаётган удумлар ва анъаналаримизга эътибор берсак, бизнинг аждодларимиз учун саломат бўлиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш азалий қадриятлардан бири бўлиб келган. Аждодларимиз насл тозалигига, орасталик ва озодаликка катта аҳамият берганлар. Фарзандларига зарарли одатлар бўлмаслиги учун шу қадар оилавий удумлар, расм-русумлар кўп бўлганки, улар туфайли йигит ва қизлар соғ-саломат никоҳга кирганлар, келин танлашда ҳам етти пуштини, насл-насабини суриштириш одатга айланган.

Дарҳақиқат, баркамол авлодни вояга етказишда соғлом оилавий муҳитнинг аҳамияти беқиёсдир. Соғлом оилавий муҳит – бу оилани ташкил этувчи барча аъзоларнинг ўзаро кундалик муносабатлари, ўзаро муомалалари характеридан келиб чиқадиган маънавий-руҳий муҳит бўлиб, ундаги устивор қадрият – ҳамжиҳатлик, муроса ва ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват,қўллаб-қувватлов, ижобий тажрибанинг бир авлоддан иккинчисига зиддиятларсиз узатилишини назарда тутувчи фазилатлар, соғлом турмуш тарзиқоидаларига барча оила аъзоларининг риоя этишлари ва кундалик одатга айлантирганликларидан иборатдир.

Соғлом турмуш тарзининг энг муҳим кўрсаткичи – бу оиланинг барча аъзоларида соғлом турмуш малакалари, ўз саломатлигига нисбатан масъулият, ғамхўрликнинг мавжудлиги, турли зарарли одатлар – чекиш, спиртли ичимликлар истимол қилишга ружу қўймаслик, мунтазам спорт билан шуғулланиш, овқатланиш, кийиниш ва муомила маданияти қоидаларига риояқилишдир.

Шу кунларда баъзи қиз – аёлларимизнинг гоҳ калта-култа, гоҳ баданига ёпиштириб кийим кийишлари, гоҳида туркларга гоҳида арабларга тақлид қилиниб кийинишлари кишини ташвишга солмай қўймайди. Жуда тор, очиқ-сочиқ, калта-култа кийим киядиган қизларнинг акалари оталарининг ғурури, аёллар эрларининг орияти қайда қолдийкин. Ахир улар ғурури тоғданда баланд бўлган ориятли аждодларнинг давомчилари-ку! Рўмол ўраш аёл кишининг кўрки. Лекин миллийлигимиз, мийёр деган гаплар бор. Нодирабегимга ўхшаб кийинган оналаримизнинг кийинишидан бутунлай бошқа миллатнинг кийимлари баъзилар учун маъқул бўлиб, бундай кийинувчилар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Араблар қумли чўл шамоллари, жазиллаган офтобдан юзини эҳтиёт қилиш учун юзларини беркитиб юришган. Бизнинг момолар кийган либосларда ҳам авратлар бекилган. Мактаб ёшидаги қизларнинг бир бало кийинишларига мактаб маъмурияти қаторида ота-оналар эътибор қилишса яхши бўларди. Зеро, ҳамма ишнинг ҳам ўз вақтида ва меъёрда бўлгани яхши.

Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда шарқда, айниқса бизнинг мамлакатимизда оила муҳим роль ўйнайди. "Қуш уясида кўрганини қилади” - дейди доно халқимиз. Биз оиламизда фарзандларимизни авлоддан-авлодга ўтиб, асрлар оша сайқалланиб келаётганқадриятларимиз, урф-одатларимиз, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбияласак, жамиятимиз томонидан қабул қилинган ахлоқ меъёрларини фарзандларимизга ёшлигиданоқсингдира олсак соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида муваффақият қозонган бўламиз. "Оила тарбия бешиги” эканлигига амал қилган ҳолда фарзандларимизга тарбия бериш мақсадга мувофиқдир. Зеро, ҳеч бир фарзанд яхши ёки ёмон хулқли бўлиб туғилмайди. Боланинг ижтимоийлашуви жараёнида оиланинг таъсири жуда катта. Оилада эса, ота-онанинг бир-бирига ва фарзандларига муносабати, қўни-қўшнилар ва маҳалла-куй олдидаги обрў-эътибори, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари асосий роль ўйнайди.

Оила бошлиғи бўлмиш ота, энг аввало фарзандлар кўз ўнгида ибрат бўлади, буни бир дақиқа бўлса ҳам отанинг унутишга ҳаққи йўқ.

Фароғат Сатторова - 

"Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази

Жиззах шаҳар бўлими мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар