Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахдаги олий ўқув юртида талабалар билан танишув маросимлари ўтказилмоқда

Жиззахдаги олий ўқув юртида талабалар билан танишув маросимлари ўтказилмоқда

10 сентябрь 2019 йил
135
0

Инсон ҳаётидаги энг қувончли кунлари албатта талабалик ҳаёти билан боғлиқ.

Талабалик йиллари... саргузаштга тўла ўша кунларни ёдга олганимизда кўнглимизда чуқур энтикиш ва соғинчни ҳис қиламиз. Бугун Жиззах Давлат  Педагогика Олийгоҳида кўзларида олам –олам қувонч , янгиликкка ташналик ила олийгоҳ дарвозасидан дадил қадамлар билан кириб келаётган  бир гуруҳ талаба йигит қизларни кўриб, сиз-у биз ҳис қилган ўша масрур онлар ёдимизга келади.

Институт “Маданият саройида” бўлиб ўтган “Orientation week” ( Биринчи  курс мактаби) тадбирида ана шундай билимга чанқоқ,  кўнглида эзгу мақсадлар билан илм олишга интилаётган  Физика –математика ҳамда Меҳнат таълими факультетларига қабул қилинган биринчи курс талабалари таклиф этилди.

Тадбирда сўзга чиққан институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Сарвар Назарқосимов  талаба йигит қизларни талабалик унвони билан табриклаш билан бир қаторда институт фаолияти, таълим муассасасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Ҳақиқий талаба албатта юқори натижаларга эришиб иқтидори ва турли ғояларини намойиш этишни истайди. Бунинг учун институтда барча шароитлар мужассам. Институтнинг илмий ишлар йўналиши бўйича проректори Ғайрат Қодиров бу борада талабаларга маълумот бериш билан бир қаторда, ҳалқаро ҳамкорлик, илмий иш олиб бориш тартиблари билан ҳам яқиндан таништириб ўтди.

Талабаларни институт фаолияти билан яқиндан таништириш  тадбири якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Шундан сўнг, институт бадиий жамоаси ижросидаги куй ва қўшиқлар, йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Жиззах давлат Педагогига

 институти матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар