Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Пахтакор туманидаги «Метан заправка»даги қинғирликлар фош этилди

Пахтакор туманидаги «Метан заправка»даги қинғирликлар фош этилди

12 сентябрь 2019 йил
1 035
0

Ҳисоб-китоблар натижасида автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси томонидан таъминотчи корхона манфаатига 69 миллион 375 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ва Пахтакор туман бўлими тезкор ходимлари томонидан Пахтакор туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда ноқонуний ҳаракат аниқланди.

Яъни масъулияти чекланган жамият фойдаланишидаги электр ҳисоблаш ускунасига ўрнатилган муҳрлар ташқи таъсир остида бузилган ва тармоқдан ноқонуний фойдаланилган.

Ҳисоб-китоблар натижасида МЧЖ томонидан таъминотчи корхона манфаатига 69 миллион 375 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан, Мажбурий ижро бюроси томонидан тадбиркорга ҳуқуқий тушунча берилди. Шундан сўнг, АЁҚШ раҳбари ўз айбига иқрор бўлиб, етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берди ва бугунги кунда энергия ресурсларидан қонуний фойдаланиб келмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар