Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда “Яширин цех” ташкил қилган тадбиркор қонуний фаолият бошлади

Жиззахда “Яширин цех” ташкил қилган тадбиркор қонуний фаолият бошлади

12 сентябрь 2019 йил
858
0

Ҳозирги вақтда юртдошларимиз томонидан тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда.

Аҳолининг аксарият қисми бугун ўз шахсий бизнесига эга десак янглишмаган бўламиз. Бу мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишида кичик бизнес ва тадбиркорликнинг  асосий салмоқни эгаллаётганида ҳам кўзга яққол ташланади. Шу боисдан юртимизда тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Кичик бизнес билан шуғулланиш истагида бўлганларга эса кредит маблағлари ажратиш енгиллашмоқда. Хаттоки, тадбиркорликни ўргатиш мактабларининг жорий этилиши бу йўналишга кўрсатилаётган имконият ва шарт-шароитларнинг исботидир.

Жойларда фаолият олиб бораётган Давлат хизматлари марказларининг асосий вазифаси ҳам айнан ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг йўлига ғов бўлаётган тўсиқларни бартараф этишдан иборат. Тадбиркорлик бўйича давлат рўйхатидан ўтиш учун 10-15 дақиқанинг ўзи етарли. Керакли ҳужжатлар тахт бўлса сиз 10 дақиқа ичида гувоҳномани қўлга олиб тадбиркорлик фаолиятингизни бошлашингиз мумкин.

“Гуруч курмаксиз бўлмайди” деганларидек тадбиркорлар орасида яширин цех ташкил этиб, ноқонуний фаолият юритаётганлар ҳам учраб туради. Уларнинг фаолиятини қонуний асосда ташкил этиш мақсадида қонунчиликка мувофиқ зарур профилактик тадбирлар амалга оширилиши натижасида тадбиркорликни қонуний тартибда расмийлаштирилишига эришилмоқда.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ш.Рашидов тумани “Совунгарлик” маҳалласида  истиқомат қилувчи  Абдулазиз Абдужабборов ўз хонадонида ноқонуний қурилиш молларини ишлаб чиқариб келаётганлиги ҳолати солиқ органлари томонидан аниқланди. Ҳолат юзасидан солиқ инспекцияси томонидан таъсир чоралари кўрилмасдан аксинча, фуқарога тадбиркорлик борасида етарли тушунтириш ишлари олиб борилди.  Олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг фаолиятни қонуний тартибда ташкил этишга қарор қилган тадбиркорни расмий  рўйхатдан ўтказиш мақсадида Ш.Рашидов туман ДХМ ходимлари унинг хонадонида бўлдилар. Мутахассислар томонидан зарур ҳужжатлар базага киритилиб шу ернинг ўзида “Мухиддин-Асадулло файз барака” оилавий корхонаси ташкил этилди.  

Маълумот ўрнида: 2019 йилнинг 11сентябрига қадар  шаҳар ва туманлар давлат хизмталари марказлари томонидан жами 299 минг 564 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан 50 минг 153 таси Ш.Рашидов туман ДХМ ҳиссасига тўғри келади.

Умид Қалқонов

Ш.Рашидов туман ДХМ мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар