Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахдаги олий ҳарбий авиация билим юрти бошқа шаҳарга кўчмоқда

Жиззахдаги олий ҳарбий авиация билим юрти бошқа шаҳарга кўчмоқда

20 июнь 2018 йил
938
0

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган олий ҳарбий авиация билим юрти жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Қарши шаҳрида иш бошлайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Темур Нарзиев маълумот берган.

19 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида профессионал ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.

«Қарши шаҳрида жойлашган Хонобод аэродроми амалий машғулотлар ўтказиш учун муҳим ҳисобланади. Замонавий жиҳозлар ва инновацион технологиялар билан таъминланган янги бинода таълим ва хизмат самарадорлиги янада ортади», дейди билим юрти кўчирилиши ҳақидаги саволларга жавоб берган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги юридик хизмати бошлиғи ўринбосари майор Музаффар Мақсудов.

Маълумот учун, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда «Қўмондонлик ва муҳандислик» мутахаcсислигибўйича кадрлар тайёрлаб келинган.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳрида иш бошлаши кутилаётган билим юртида мутахасислик ва таълим тизими борасида катта ўзгаришлар кузатилмайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат МирзиёевҚаршининг Хонобод аэродромида ҳарбий учувчилар билан суҳбати вақтида Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти кўчирилиши тўғрисида гапирганди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар