Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда ҳаваскор спортчилар беллашди  

Жиззахда ҳаваскор спортчилар беллашди  

18 сентябрь 2019 йил
919
0

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ҳар йили анъана тусини олган Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси кубогининг II босқич мусобақасига старт берилди.

Шахмат, стол тенниси, мини футбол бўйича ўтказилган мусобақаларда Самарқанд, Сирдарё ҳамда вилоятимиз ДХХ муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар қатнашишди.

Мини футбол учрашувлари қизиқарли ўтди. Дастлаб, вилоятимиз вакиллари самарқандликларга 2:3 ҳисобида имко-ниятни бой берган бўлса, Сирдарё-Самарқанд вилояти вакиллари ўртасидаги баҳс 8:3 ҳисобида якунланди. Мезбонлар бу имкониятдан самарали фойдаланиб, сирдарёликлар устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, тўплар ҳисоби билан Самарқанд вилояти биринчи, ҳамюртларимиз иккинчи ва Сирдарё вилояти вакиллари учинчи ўринни қўлга киритишди.

Стол тенниси мусобақалари ҳам муросасиз баҳсларга бой бўлди. Умумий натижаларга кўра биринчи ва иккинчи ўринларни Самарқанд вилояти эгаллаган бўлса, учинчи ўринга сирдарёликлар муносиб деб топилди.

Шахмат мусобақаларида эса мутлақ ғолиблик жиззахликларга насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Самарқанд ва Сирдарё вилояти вакиллари эгаллади. Мусобақа якунида ғолиб жамоалар таш-килотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар