Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Махсус операциялари кучлари бўлинмаларида машғулотлар ташкил этилди (фото)

Жиззахда Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Махсус операциялари кучлари бўлинмаларида машғулотлар ташкил этилди (фото)

19 сентябрь 2019 йил
1 012
0

Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Жиззах гарнизонида жойлашган Махсус операциялар кучлари бўлинмаларига қабул қилинган ёш ҳарбий хизматчилар билан махсус машғулотлар ташкил этилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

 Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, машғулот доирасида гуруҳ шахсий таркибига белгиланган ҳудудга хавфсиз етиб бориш, шартли душманни қидириб топиш ва марш бросок ўтказиш, экстремал шароитларда яшовчанликни ошириш ҳамда сув тўсиқларидан ўтиш каби махсус вазифалар бажарилган.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Шунингдек, экстремал шароитларга (дашт, чўл ёки нотаниш ҳудудга) тушиб қолган ёш ҳарбий хизматчилар томонидан тез фурсатда олов ёқиш, ҳайвонларни овлаш, сувни ичишга яроқли ҳолатга келтириш каби усуллар ўйлаб топилган.

Тадбир якунида махсус машқларни бажаришда бўлинма таркиби томонидан йўл қўйилган камчиликлар ҳамда афзалликлар кўрсатилиб ўтилди, – дейилади маълумотда.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар