Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда баскетбол бўйича очиқ биринчилик ўтказилди

Жиззахда баскетбол бўйича очиқ биринчилик ўтказилди

20 июнь 2018 йил
1 464
0

Яқинда спортнинг баскетбол туридан 2004-2005-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилиги ўтказилди.

26-июнь - "Халқаро гиёҳвандликга қарши курашиш куни”га бағишланган "Биз гиёҳвандликка ва жиноятчиликка қаршимиз!” шиори остидаги мазкур мусобақага жамоалар пухта тайёргарлик кўрганлиги беллашувлар мобайнида яққол кўзга ташланиб турди.

Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра ўғил болалар ўртасида мураббий Тўлқин Маннонов шогирдлариғолибликни қўлга киритган бўлишса, қизлар ўртасидаги беллашувларда Муножат Тўраева шогирдларига тенг келадигани топилмади.

Одатга кўра ғолиб ва совриндор жамоалар вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан таъсис этилган медал ва дипломлар билан тақдирланишди.

Саид Донишев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар