Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ғаллаоролда мулк солиғини тўловчи корхоналар 222 тага етди

Ғаллаоролда мулк солиғини тўловчи корхоналар 222 тага етди

20 сентябрь 2019 йил
280
0

2018 йил 26 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий  макроиқтисодий кўрсаткичлари  прогнози ва давлат бюджети  параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари аввалги йиллардаги белгиланган 5 фоиздан 2 фоизга туширилди. Бу эса мулк солиғи тўловчи корхоналарнинг солиқ юкининг камайишига олиб келди.

Ғаллаорол туманида жорий йилда жами 1639 та юридик шахслар фаолият юритмоқда. Шундан 222 таси мол-мулк солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олиниб, 202 та корхонага нисбатан 1461.8 миллион сўм солиқ ҳисобланган. 2019 йилнинг 1 сентябрь холатига туманда  юридик шахслардан ундириладиган мол-мулк солиғи бўйича прогноз режаси 695.0 млн сўм белгиланган бўлиб, олиб борилган тарғибот ишлари натижасида бу кўрсаткич  971,9 млн сўмга етказилиб, мазкур режа 139 фоизга бажарилишига эришилди.

Туманда солиққа онгли муносабатда бўлиб ўз вақтида тўловларни амалга оширган корхоналар кўпаймоқда. Булардан  “Жанубий кон бошқармаси” жамоаси 1 сентябрь ҳолатига 680.0 млн сўм, “Самарқанд йўллари Станцияси” корхонаси жамоаси эса 8.0 млн сўм маблағларни ўз вақтида тўлаб берганлигини кўриш мумкин.

 

                                                     Мавлон Мамаев,

                                           Ғаллаорол туман ДСИ раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар