Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Шароф Рашидов туманида бозордаги нархларни ушлаб туриш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Шароф Рашидов туманида бозордаги нархларни ушлаб туриш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

21 сентябрь 2019 йил
110
0

Шароф Рашидов туманида таъминлаш, бозордаги нархларни барқарор ушлаб туриш борасида муайян 33 минг 215 та хонадон бўлиб, улар бир минг етти юз ўн бир гектар томорқа майдонига эга.

Ҳеч кимга сир эмаски, ҳар ким билганича, биров томорқадан оиласи эҳтиёжини қондирса, ким учундир томорқа тадбиркорлик манбаи ҳисобланади. Имкониятлардан етарли даражада фойдалана олмаётганлар ҳам кам эмас. Томорқа хўжалигини ривожлантириш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ҳар бир маҳалла, ҳар бир қишлоқда ишчи гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Айни вақтда мавжуд томорқаларга тўқсонбости экинлари экилмоқда

— Аҳоли томорқасидан бўшаган 443 гектар майдонга тўқсонбости экинлари экиш режалаштирилган,—дейди туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси Абдунаби Абдурахмонов. — Август, сентябр ойларида 77 гектар ерга пиёз,70,2 гектарга саримсоқ экилади. Ошлавлаги, сабзи, карам ва кўкатларни октябрь,ноябрь ойлари экишни режалаштирганмиз.

—Маҳалламизда 527 та томорқали хонадон мавжуд бўлиб, улар 33 гектар экин майдонига эга. Биз ана шу майдондан самарали фойдаланиш юзасидан иш олиб бораяпмиз, - дейди  “Туёқли” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тўлқин Тўхтабоев. – Хонадонларда ҳосилдорлиги юқори, кам ҳудудни эгаллайдиган пакана ва ярим пакана мевали дарахт кўчатлари экишни тавсия этаяпмиз. Иссиқхоналар барпо этиш, уларда ҳосил етиштириш агротехникаси, бу йўналишда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар тақдим этаяпмиз. Маҳалламизда 100 дан зиёд иссиқхона мавжуд. Ҳозирда 6,5 гектар майдонга тўқсонбости экинлари экиш учун томорқада ерлар таёрланиб экиш ишларини бошлаб юбордик. Томорқа хўжалигини ривожлантиришнинг яна бир ижобий жиҳати, унда фарзанд меҳнатга ўрганади, унда тадбиркорлик, деҳқончилик маданияти шаклланади.

Масалан, маҳалладошимиз Фотима Бегимқулова бундан бир неча йил олдин 2 сотихли иссиқхона барпо этди. Айни пайтда у 400 туп бодиринг икки тонна ҳосил олиб бозорга етказиб бермоқда. Бодирингдан бўшаган жойга редиска экилади. Йилига тўрт марта ҳосил олинишини ҳисобга олсак, бу кичик иссиқхонадан қариб 25-30 миллион сўм даромад олинмоқда. Фотима опа бундан ташқари 3 сотих очиқ майдонга саримсоқ эккан. Қиш ойларида уни кўкат қилиб сотади. Оила аъзолари 5 сотих томорқасидан бир йилда 85-90 миллион сўм даромад олмоқда.

Ғаллаорол туманида 26 мингдан зиёд томорқаси бор хонадонлар мавжуд. Улар 3 минг 770 гектар майдонга эга. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида  туманда 34 оилага Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 490 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Хусусан, иссиқхонани ривожлантириш учун 6 та, паррандачилик учун 25 та, қуёнчилик учун 2 та ва асаларичилик учун 1 та лойиҳа қўллаб-қувватланди. Натижада 43 та янги иш ўринлари яратилди.

—Бу йил тумандаги сув етиб бориши оғир бўлган ҳудудларимизни сув билан таъминлаш учун 2 та артезиан қудуқ қазиш режалаштирилган,—дейди туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Суннатилло Зиятов.— Равот ва Томчибулоқ қишлоқлар аҳолисининг томорқаларини сув билан таъминлаш учун жамғармамиз ҳисобидан 200 миллион сўм эвазига артезан қудуқ казиш режалаштирилган.

Бахтиёр аканинг ҳовлисига кирган  киши ҳайратланмай қолмайди. Негаки, боғида ўстирилаётган турфа турдаги олма, олхўри, шафтоли, ёнғоқ дарахтларининг шиғил-шиғил меваларидан кўз узолмайсиз. Томорқа гирдидаги нақд осмонга бош тираб турган, ҳар бири қучоққа сиғмас теракларни айтмайсизми?

—Шу боғ оиламизнинг тирикчилик манбаи, — дейди хонадон соҳиби. — Нақш олмаларни кўряпсизми? Ҳам чиройли, ҳам карсиллаган, бозоргир олмалар. Яна яхши томони,  пўсти қалин бўлгани учун  қишда сифатини йўқотмай, янги узилгандек тураверади. Олма пишмасдан харидорлар “закалат” бериб кетишади...

Бахтиёр аканинг боғида бўш жойнинг ўзи йўқ. Қатор ораларига, офтоб тушадиган жойларга сабзи, пиёз, картошка, помидор, бақлажон, ошкўки каби экинлар экиб ташланган. Боғбон бу йил ҳам томорқасига 200 туп мевали дарахт кўчатлари экди. Бу оилада ҳеч ким вақтни беҳуда ўтказмайди. Каттаю кичик  боғ оралайди.  Акалари Абдурасул, Абдурашид, Баҳодир, укалари Мамарасул, Баҳромларнинг кўмаги билан дарахтлар меҳр билан парваришланади. Ҳамқишлоқлари  бу боғларнинг ўрни бир пайтлар тошлоқ ер бўлганини яхши билишади. Бугун Бахтиёрнинг иродасига қойил қолишади.

—Боғингиздан қанча даромад оласиз? — қизиқиб сўраймиз.
— Э, буни ким ҳисоблабди, дейсиз, укажон, — кулади Бахтиёр  боғбон. — Уй қураяпмиз, тўй қиляпмиз. Фарзанд, набираларни тарбиялаб, ўқитаяпмиз. Яна нима керак, шу-да энди...

Қўйтош шаҳарчасида  Бахтиёр Эгамқулов ва унинг серфайз, аҳил оиласига ҳамманинг ҳаваси келади.

Муқимбой ИСМОИЛОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар