Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда партия туризмни чекка ҳудудларда ривожлантирмоқчи

Жиззахда партия туризмни чекка ҳудудларда ривожлантирмоқчи

21 сентябрь 2019 йил
210
0

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши ҳамда Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан “Туризм ривожи энг чекка ҳудудлардан бошланади” мавзусида Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Партия фаоллари, партия гуруҳи аъзолари, Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси вакиллари, сайёҳлик фирмалари ходимлари, соҳа мутахассислари, Жиззах вилоятдаги меҳмонхона менежерлари, экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Бугунги кунда мамлакатимизда ички туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар сайёхларга қулай шароит яратиш ва уларнинг ўз саёҳатларини мазмунли ўтказишига хизмат қилиш, ташқи ҳамда ички туризмни ривожлантириш масаласига партия устувор вазифа сифатида қарайди.

Шу маънода туристик секторнинг институционал ва ҳуқуқий инфратузилмасини яхшилаш, туризмнинг тиббий, зиёрат, экологик ва гастрономик йўналишларини ривожлантириш орқали нафақат иқтисодиётни балки ижтимоий соҳаларни ҳам мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.

-Туризм иқтисодиётнинг янада ривожланиш жараёнини тезлаштирувчи омил сифатида иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ечимида муҳим ўрин тутади, қўшимча иш ўринлари яратилишига, иқтисодий фаол аҳолининг бандлигини оширишга, миллат фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади, иқтисодий фаолиятнинг ўзаро боғлиқ бўлган қатор тармоқлари, инфратузилманинг ривожланишига туртки бўлиб, янада оммавийлашади. Туризм айни пайтда маърифат ва фуқаролик жамиятининг маънавий асосларини шакллантиришда кучли восита бўлиб ҳам хизмат қилмоқда,-дейди ЎзМТДП вилоят кенгаши раиси С.Назарқосимов.

Шундан келиб чиққан ҳолда, партия туризмни ривожлантириш бўйича сайёҳлик инфратузилмасининг янада ривожланишини, сайёҳлар учун мўлжалланган объектларнинг ҳар томонлама мақбул бўлишини, транспорт ва меҳмонҳона хизматлари, сайёҳлик логистикаси билан боғлик барча хизматларнинг қулайлигини, соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этишни, хорижий меҳмонлар учун мамлакатимизнинг халқаро нуфузини, мафтункорлигини оширишда асосий омил бўлган туристик фаолият манзилларида,  вокзалларда кўрсатилаётган сервис - хизматлар сифатини яхшилашни, туризм саноатига йўналтириладиган инвестициялар оқимини янада рағбатлантириш чора-тадбирларини кўриш, жумладан, хусусий капитал ва бизнесга имтиёз ва преференциялар бериш, туристик фаолият билан шуғулланадиган субъектлар томонидан тўланадиган солиқ ва мажбурий тўловлар ҳисобидан шаклланадиган Моддий маданият меросини қайта тиклаш ва капитал таъмирлаш жамғармасини ташкил этишни, замонавий менежмент, шунингдек, ватандошларимизга ва хорижий туристларга Ўзбекистоннинг ўтмиши ва ҳозирги куни тўғрисида ишончли ахборотни етказиш кўникмаларига эга бўлган кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарадорлигини оширишни, соҳадаги экотуризмни ривожлантириш учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиш бўйича таклифлар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар