Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Пахтакорда 4- сектор томонидан ўтказилган сайёр қабулда тоза ичимлик суви таъминоти борасида кўплаб мурожаатлар тушди

Пахтакорда 4- сектор томонидан ўтказилган сайёр қабулда тоза ичимлик суви таъминоти борасида кўплаб мурожаатлар тушди

21 сентябрь 2019 йил
801
0

4-сектор раҳбарлари томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар «Ҳаракатлар стратегияси»нинг беш тамойили доирасида амалга оширилаётган ишлар мазмун-моҳиятида аввало, инсон омили энг олий қадрият сифатида эътироф этилиб, аҳолининг турмуш тарзини янада юксалтиришга, жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барқарорлигига хизмат қилмоқда.

Пахтакор туманидаги Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғинида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг 1- ўринбосари Муҳаммад Турсунмуродовнинг  сайёр қабули ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда вилоят сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди. Дастлаб секторга бириктирилган гуруҳ аъзолари томонидан хонадонма-хонадон ўрганиш жараёнида аниқланган муаммолар ижроси муҳокама қилинди. Оммавий қабул жараёнида фуқаролар 17 та муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилишди. 4 та мурожаатлар юзасидан асосли муаммолар жойида ҳал этилган  бўлса, 13 та мурожаатлар қонун доирасида кўриб чиқиб ҳал этиш учун алоқадор ташкилотларга юборилди.

Фуқароларнинг мурожаати асосан йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, тижорат банкларидан кредит олишда кўмаклашиш, ишга жойлашиш каби муаммолар ҳақида бўлди.

– Вилоят солиқ бошқармаси вакиллари менга тадбиркорликни бошлаш ва имтиёзли кредит олиш учун нималарга эътибор қаратиш ҳақида муҳим йўл-йўриқ кўрсатди, – Бегзод Жалилов. Мен хусусий тадбиркорлик орқали оилавий даромадимизга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик

билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар