Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32

Одобнинг таърифи

21 сентябрь 2019 йил
929
0

Тилимизда “одоб” тарзида талафуз қилинишига одатланиб қолинган арабча "адаб" сўзи аслида яхшиликка чақиришни англатади, у “маъдаба” ўзагидан олинган.

Маъдаба эса одамларни яхшиликка, маьнавий зиёфатга чақиришни англатади. Одоб ҳам одамлар доимо даъват қилинадиган маьнавий “маъдаба” яъни зиёрат бўлгани учун шу номни олган. Демак, одоб яхшилик демакдир. "Фалон киши одобли экан" дейилгани ўша одамнинг яхшилиги кўп экан, деганидир. "Кийиниш одоби" деганда яхшилаб кийиниш тушинилади. "Суҳбат одоби" суҳбатни энг яхши савияда олиб бориш кўзда тутилади. "Ижтимоий одоблар" ижтимоий муоммоларни энг яхши тарзда олиб бориш деганидир.

Абу Муҳаммад "Китобул Воъий" асарида "Одоб одамларни мақталган нарсаларга чақиргани учун одоб деб номланган", дейди.

Абу Зайд Рахматуллохи алайҳи: "Одоб фазилатлардан бирига элтувчи яхши уринишга ишлатиладиган ном", деган. Одобнинг қуйидагича тарифлари ҳам келган: "Мақтовга сазовор сўз ва амални ишлатиш, қилиш одобдир"; "Кармли ахлоқларни ушлаш одобдир": "Ўзингдан каттани улуғлаб, ўзингдан кичикка меҳр кўрсатиш одобдир". Шу ва шунга ўхшаш тарифлар тўпланганида, Исломда кўзланган "одоб" маьноси юзага келади.

Муҳаммад Зеҳний айтади "Фазилат наслу насаб билаб эмас, балки одоб билан топилади". "Ҳар бир киши касб-корни мукаммал билмоғи, яхши тарбия олмоғи ва яхши хулқ одоб, фазилатга эга бўлмоғи керак", дейди Абу Наср Форобий.

Ҳозирги кунда ғарб маданияти таъсирида "Одоб"ни маданият дейиш ҳам жорий бўлган. Мисол учун, "овқатланиш одоби" дейиш ўрнига" овқатланиш маданияти" дейилади. Баъзида ижйимоий одоблар деган маьнони ифода этиш учун франсузча  "этикет" сўзи ҳам ишлатилади.

Одобнинг аҳамияти

Одоб масаласи Исломда ўта муҳим ўрин тутади. Чунки Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишда одобнинг ўрни жуда муҳим. Беадоблик барча нарсани, жумладан, амални ҳам қалбни ҳам, тилни ҳам, бошқа барча уринишларни ҳам бузади. Одобсиз одам бирор нарсага эришиши, жамиятда яхши ўрин топиши мумкин эмас. Одобсиз киши ҳатто бошқалар билан алоқаси, муносабатларни ҳам яхшилай олмайди.

Шунинг учун ҳам тасаввуф аҳлининг қоидаларидан бирида: "Одоб бўлмагунуча, Хақ ва халқ билан сайри сулук бўлмас" дейилган. Шунинг учун ҳам машойихлар: " Ким нимага эришса, фақат одоб билан эришади. Ким нима билан қуласа, фақат беадоблик билан қулайди", деганлар.

Яхши одоб аслида нафснинг камолотга етгани, унинг интизомлилиги, жиловлангани ва яхшиликда эканининг аломатидир. Аксинча, беадоблик нафснинг покланмагани, жиловланмагани ва интизомда эмаслиги аломатидир.

Одоб иккига: назарий ва амалий жихатга бўлинади. Одоб олдин назарий жиҳатдан ўрганилади ва кейин унга амал қилинади. Фикр юритиб кўрадиган бўлсак, одобнинг доираси шу даражада кенгки, оддий нарсаларга нисбатан бўлган одобдан бошлаб, то барча нарсаларнинг Роббига нисбатан бўладиган одобгача бор. Исломда одобнинг яхшиликка чақириш маъноси инсонга боғланган барча нарсаларда намаён бўлади, яни мусулмон инсоннинг ўзи билан боғлиқ барча нарсага одоб билан-яхшилик юзасидан муомила қилиш йўлга қўйилган. Бу муаммолар жомодот-жонсиз нарсалардан бошланади. Кейин ноботот оламига, сўнгра хайвонот оламига ўтади, сўнгра эса инсоният олами, фаришталар олами ва ҳоказо оламларни қамраб олади. Исломдаги одоблар мусулмон инсонниг ўз Набийси ва Роббига кўрсатадиган одоби ила тож кияди, камолга етади.

Мана шундай кенг доирадаги шарафли одобларга амал қилиш аввало кишининг ўзи учун фойдалидир. Мисол учун, чой ичадиган пиёламизни олиб кўрайлик. Киши одобли бўлса, ўша пиёлани авайлаб ишлатади, тоза тутади. Натижада пиёла узоқ вақт унга кўнгилдагидек хизмат қилади. Агар ўша одам пиёлага нисбатан беадоблик қилса, унинг лаби учади, кир бўлади, дарз кетади ва охири синади. Мана шу холатни бошқа хар бир катта-кичик нарсаларда ҳам кўриб, мулоҳаза қилишимиз мумкин. Ҳар бир нарсага динимиз кўрсатган одобга амал қилсак, аввало бу дунёмиз учун, асосийси, охиратимиз учун яхшилик касб қилган бўламиз.

Одобнинг манбаи

Одоб масаласини инсоният тарихида илк бор Исломгина тўлақонли равишда бошлаган, унга катта аҳамият берган десак, муболаға қилмаган бўламиз. Исломда инсон ҳаётидаги ҳар бир нарсанинг ўз одоби бор. “Ҳар бир нарсага одоб билан муомала қилиш керак бўлса, бунча одобни қандай қилиб ўрганиб бўлади”, деган хаёлга бормаслик керак. Бу гапни бошқа диндагилар ёки миллатлар айтса бўлар, аммо биз, мусулмонлар зинҳор бундай дея олмаймиз. Чунки Қуръони карим ва Суннати мутоҳҳара ҳамма нарсанинг муомаласидаги одоблар кенг баён қилинган. Ислом адабиётининг асосини ҳам одоб ташкил қилади.

Давоми бор...

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Жиззах вилоятидаги вакил ўринбосари Б.Рузиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар