Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах вилояти ҳокимлигида Сенатнинг бошқарув ва бизнесда хотин-қизлар ролини ошириш бўйича семинари ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимлигида Сенатнинг бошқарув ва бизнесда хотин-қизлар ролини ошириш бўйича семинари ўтказилди

21 сентябрь 2019 йил
184
0

Вилоят ҳокимлигида “Бошқарув ва бизнесда хотин-қизлар иштирокини ошириш—мамлакат сиёсатининг устувор йўналиши” мавзусида семинар бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳатлар масалалари қўмитаси, Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан уюштирилган семинарни вилоят ҳокими, сенатор Эргаш Салиев қисқача кириш сўзи билан очди.

Семинарда сўз олган  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳатлар масалалари қўмитаси раиси М.Джумагалдиев уюштирилаётган анжумандан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари Одилжон Иминовнинг “Жаҳон амалиётида  аёллар тадбиркорлиги, унинг иқтисодиёт ривожидаги ўрни” мавзусидаги, Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳалима Нигматованинг “Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш—давлат иқтисодий сиёсатидаги стратегик вазифа” тўғрисидаги,  Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси, сенатор Гулнора Тўраеванинг  “Сенатнинг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси олдига қўйилган вазифалар” ҳақидаги маърузаларини тингладилар.

Ўзаро мулоқот, савол-жавоб тарзида ўтган семинарда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлари раҳбарлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар ва туман бўлимлари раислари, тадбиркор хотин-қизлар иштирок этдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар