Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда юриш қобилиятини йўқотган фуқарога ёрдам берилди

Жиззахда юриш қобилиятини йўқотган фуқарога ёрдам берилди

21 июнь 2018 йил
1 608
0

Хадича Суюнова «Нарвон» маҳалласининг Нарвон қишлоғида истиқоматқилади, 4 нафар фарзанднинг онаси.

Эллик ёшни қаршилаб, энди фарзандлар роҳат-фароғатини кўриб яшайман, деган кезда касаллик туфайли тўшакка михланиб қолди. Юриш қобилиятини йўқотди.

Туман прокурори раҳбарлик қилаётган иккинчи секторга бириктирилган гуруҳаъзолари «Нарвон» маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганаркан Хадича Суюнова хонадонида ҳам бўлишиб, унинг аҳволи билан яқиндан танишишди,ҳолидан доимий хабар олиб туриши учун потранаж ҳамшираси тайинланди, керакли дори-дармондан ёрдам кўрсатилди. Унга ногиронлик аравачасидан ёрдам беришларини айтишди.

Рўзаҳайити арафасида «Эзгу ният» жамғармаси ҳомийлигида Хадича Суюновага ногиронлик аравачасини иккинчи сектор гуруҳи аъзолари, туман прокуратураси ходимлари унга топширишиб, хаста кўнгилни шод этишди.

Рашид КАРИМОВ
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар