Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Аҳоли турмуш даражасининг статистик кўрсткичлари ҳисобланишида уй хўжаликлари танланма кузатувининг аҳамияти

Аҳоли турмуш даражасининг статистик кўрсткичлари ҳисобланишида уй хўжаликлари танланма кузатувининг аҳамияти

07 сентябрь 2019 йил
225
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитасини фаолиятини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 3165-сонли қарорига мувофиқ вилоят ҳудудида статистика бошқармаси томонидан иқтисодий ислохатларни амалга ошириш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ мақсадли давлат дастурларини амалга ошириш юзасидан ишончли статистик кузатувлар, жумладан уй хўжаликлари кузатуви амалга оширилиб келмоқда.

Келинг даставвал асосий тушунчаларни аниқлаштириб олсак.

УЙ ХЎЖАЛИГИ  НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

Уй хўжалиги бу - маълум бир турар-жой манзилида бирга яшовчи, даромадларини тўлиқ ёки қисман бирлаштирган ҳолда умумий рўзғор юритувчи кишилар гуруҳи. Бунда, уй хўжалиги аъзолари ўртасида қариндошлик алоқалари бўлиши шарт эмас.

УЙ ХЎЖАЛИГИ КУЗАТУВИ НИМА?

Уй хўжаликларида танлама кузатув ўтказиш услубияти Жаҳон Банки ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий Комиссиясининг тавсияларига асосланган ҳолда Давлат статистика органлари томонидан амалга оширилади.

Уй хўжаликлари кузатуви натижасида шакллантирилган маълумотлар ижтимоий жараёнларнинг аҳоли турмуш даражасига таъсирини ўрганиш ва аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқишда асосий омил бўлиб ҳисобланади.

УЙ ХЎЖАЛИГИ КУЗАТУВИ ЎТКАЗИЛИШИ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

  • Уй хўжаликлари кузатуви танланма асосда ўтказилади.
  • Кузатув ўтказиш учун статистика органлари ва уй хўжаликлари ўртасида шартнома тузилади ва кузатув бир ой давомида олиб борилади.
  • Уй хўжаликларидан олинган бирламчи маълумотлар сир сақланади.
  • Танлаб олинган уй хўжаликлари кузатувларда ихтиёрий равишда иштирок этади.
  • Кузатувлар уй хўжалиги аъзолари билан бевосита сўров (интервью) шаклида амалга оширилади.
  • Шартномага асосан кўзатувда мувоффақиятли иштирок этган уй хўжаликларига белгиланган тартибда рағбат пули тақдим этилади.

 

Танлама кузатув ўтказишнинг афзалликлари

  • танламанинг ҳудудий эҳтимоллилигини эътиборга олган ҳолда натижа барча аҳоли қатламига тарқатилиши мумкинлиги;
  • танламада эҳтимол усуллари халқаро стандартларга мос келишлиги;
  • уй хўжалигининг 100 фоизлик ойлик ротациясининг амалга оширилиши;
  • норасмий даромад манбаи ва харажатларни аниқлашга имкон беришлиги;
  • маълумотларни киритиш, қайта ишлаш ва турли хил иқтисодий таҳлиллар олишга имкон бериши;
  • халқаро классификация кодларининг (COICOP-шахсий истеъмол мақсадлари бўйича классификатор ва ISCO-бандлик классификатори) ишлатилиши;
  • тизим таҳлилининг мослашувчанлиги орқали турли қатламидаги аҳоли турмуш даражасининг кўп қиррали томонларини таққослаш имконияти мавжудлиги.

Уй хўжалиги кузатуви ҳажми

Уй хўжаликлари кузатуви Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида танлама усулда бир йилда жами 10 000 та уй хўжалигида ўтказилади. Ҳар йиллик танлама ҳажми жами туркумнинг 0,2 фоизини ташкил этади.

Уй хўжаликлари кузатувининг мақсади:

  • аҳоли даромадлари ва харажатларини таркибини аниқлаш;

-      аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли, таъминланганлик даражаси, яшаш шароитлари, бандлиги,  соғлиғи, таълим даражаси ва бошқа маълумотларни йиғиш.

-      истеъмол нархлар индексини (ИНИ) ҳисоблаш учун уй хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиши ва умумий харажатлари таркибини шакллантириш.

Ҳукуматга уй хўжаликлари турмуш тарзи даражасини таҳлил килиш учун доимий ва ишончли маълумотлар билан таъминлаш.

 

2018 йил якуни бўйича Жиззах вилоятидаги уй хўжаликлари кузатуви якуни бўйича қисқача маълумотлар:

- Вилоятимиз бўйича 2018 йилда аҳоли жон бошига реал даромадларҳажми 7 891,2 минг сўм бўлиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш сураъти 129,4 фоизни ташкил этган.

-  Жиззах вилояти ахолисининг узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар билан таъминланганлиги  (100 та уй хўжалигига)

Буюмлар номи

Таъминланганлик (ҳар 100 та уй хўжалигига нисбатан)

Мобил телефонлар

241 та

Телевизорлар

150 та

Дазмоллар

106 та

Совутгич ва музлатгичлар

103 та

Кир ювиш машиналари

75 та

Электр чангютгичлар

38 та

Шахсий компьютерлар

35 та

Микротўлқинли печлар

49 та

Енгил автомобиллар

43 та

Кондиционерлар

30 та

Қайд этиш керакки, бир йил давомида Жиззах вилояти бўйича тасодифий танланма асосда 490 дан зиёд уй хўжаликлари ўрганилади.

Жиззах вилоят статистика бошқармаси

Турмуш даражаси ва уй хўжаликлари кузауви

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар