Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда “Устозлар — касаба уюшмалари эъзозида” танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Жиззахда “Устозлар — касаба уюшмалари эъзозида” танловининг вилоят босқичи ўтказилди

27 сентябрь 2019 йил
783
0

Жиззах шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ташаббуси билан ўтказилаётган “Устозлар — касаба уюшмалари эъзозида” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш соҳасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Касаба уюшмалари ҳам таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг меҳнатга оид ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий ва маърифий манфаатларини самарали ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Яқинда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг ташаббуси билан бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисларининг иш тажрибаларини оммалаштириш ҳамда уларнинг меҳнатларини муносиб тақдирлаш мақсадида “Устозлар — касаба уюшмалари эъзозида” танлови ташкил этилди.

— Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар кенгаши тасарруфидаги 29 та умумтаълим мактабларида айни кунда бошланғич ташкилотларнинг 2839 нафар аъзоси бор,—дейди Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар кенгашининг раиси Рустам Исоқов. —Мазкур танловнинг шаҳар босқичи ҳам кўтаринкилик билан ўтказилиб вилоят босқичида қатнашмоқдамиз..

Иштирокчиларнинг маҳоратларини муносиб баҳолаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар вакиллари, раёсат аъзолари, таълим ва касаба уюшма тизими фахрийларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Танловга  таълим муассасаларида камида 20 йил иш стажига эга бўлган, шунингдек бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси сифатида 10 йил узлуксиз фаолият олиб борган номзодлар қўйилди.

Иштирокчиларнинг ҳужжатлари низом талаблари асосида, холислик, шаффофлик, ошкоралик ва адолат тамойилларига ҳамда баҳолаш мезонларига риоя қилинган ҳолда ўрганиб чиқилди. Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, энг юқори балл тўплаган Жиззах шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитасининг раиси Феруза Пардаева, Зомин туманидаги 51-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитасининг раиси Баҳром Номозов, Зарбдор туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Донобой Қурбоновлар кўрик танловнинг республика босқичида иштирок этадиган бўлдилар.

Танлов якунида иштирокчилар вилоят касаба уюшмалри ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. (Суратда: Танлов жараёни)

  Баҳрилла ҚОДИРОВ,

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси

Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича

маъсул ташкилотчиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар