Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зоминда микроГЭС ишга туширилди

Зоминда микроГЭС ишга туширилди

22 июнь 2018 йил
1 648
0

Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасини ривожлантиришга жуда катта эътибор берилмоқда.

Йирик, ўрта ва кичик ГЭСларни қуриш, мавжудларини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги вақтда уларнинг жадаллик биланқурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган Зомин сув омбори қошида микроГЭС қуриш бўйича олиб борилаётган қурилиш ишлари тезкорлик билан амалга оширилмоқда. Мазкур объектни сифатли ҳамда ўз вақтида топшириш юзасидан барча чоралар кўриляпти.

МикроГЭСларни қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ХХРнинг «Dongfang Electric International Corporation» компанияси билан Жиззах вилоятидаги Зомин сув омборида ва Зомин сув омборидан чиқиш каналида жами 4та микроГЭСқуриш доирасида ускуналарни етказиб бериш шартномалари имзоланиб, умумийқиймати 312 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ускуналар етказиб берилди.

МикроГЭС лойиҳаси "Гидропроект” АЖ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қурилиш ишларини "Ўзбекгидроэнерго” АЖ ти таркибига кирувчи "Махсусгидроэнергомонтаж” УК олиб борди.

Натижада Зомин микроГЭС белгиланган муддатдан илгари ишга туширилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар