Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ўзбекистон ва Россия Жиззах вилоятидаги ноёб радиотелескопни қуриб битказишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Россия Жиззах вилоятидаги ноёб радиотелескопни қуриб битказишга келишиб олди

22 июнь 2018 йил
611
0

Ўзбекистон ва Россия Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган, коинотни ўрганиш учун мўлжалланган"Суффа” радиотелескопини қуриб битказишни режалаштирмоқда.

Яқин орада ушбу лойиҳанинг йўл харитасини тайёрлаш керак бўлади. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси президенти Александр Сергеев журналистларга маълумқилди. Россия Фанлар академияси ва Россия фан ва олий таълим вазирлиги вакилларидан ташкил топган делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида коинотдан тўлқин узунлиги миллиметр диапазондаги сигналларни қабулқилишга мўлжалланган радиотелескопни қуриш масаласи кўтарилган. Сергеевнинг маълум қилишича, 70 метрли радиотелескопнинг қурилиши 1985 йилда Суффа платосида бошланган, бироқ 1991 йилда тўхтатиб қўйилган. 2005 йилда объектнингҳолати экспертизадан ўтказилган.

Сергеевнинг таъкидлашича, айни вақтда дунёда "Суффа” радиотелескопининг ишчи кўрсаткичларига яқин бўлган кўрсаткичларга эга бир нечтагина радиотелескоп мавжуд. Бироқ "Суффа”нинг бир қатор устунликлари мавжуд бўлиб, бу уни ноёб радиотелескопга айлантиради.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Россия олимлари Майдоноқ обсерваториясиҳудудида миллиметр диапазонидаги яна битта телескоп қуриш имкониятини муҳокама қилишмоқда.

Россия вакилининг айтишича, радиотелескопни 2024 йилгача қуриб битказиш мумкин. Бунда Россия томони лойиҳанинг инструментал қисмига, Ўзбекистон томони эса тегишли инфратузилмани яратишга жавоб беради. Лойиҳанинг ҳозирги кундаги қиймати 100 млн долларга баҳоланмоқда.

Россия томонидан лойиҳада Фанлар академиясининг Лебедев номидаги Физика институти, Россиянинг барча етакчи астрономик ташкилотлари, жумладан, Пулково ва Қрим обсерваториялари ҳамда лойиҳа институтлари иштирок этади. Ўзбекистонлик олимлар эса "Суффа”нинг илмий дастурини шакллантиришда иштирок этишади.

Сергеевнинг таъкидлашича, "Суффа” лойиҳаси "Россия-Ўзбекистон алоқаларининг тикланиши рамзи”га айланиши керак.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар