Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Вилоятнинг энг чекка ҳудуди Паймарт қишлоғи аҳолисидан вилоят ҳокими номига миннатдорчилик хати келди

Вилоятнинг энг чекка ҳудуди Паймарт қишлоғи аҳолисидан вилоят ҳокими номига миннатдорчилик хати келди

04 октябрь 2019 йил
735
0

Жорий йилнинг 11 сенябрь куни вилоят ҳокимининг саёр қабули Шароф Рашидов тумани "Кўрпасой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Паймарт" қишлоғида бўлиб ўтганди.

Бу бежиз эмас, албатта. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси топшириғиға асосан туман марказларидан олисдан жойлашган, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш кўрсаткич даражаси паст бўлган маҳаллалардан тўрртаси танлаб олинганди.

Паймарт қишлоғидан ташкил этилган оммавий қабулда 49 нафар фуқаронинг уй-жой таъмири, соғлиқни тиклаш, электр симёғочларини алмаштириш, суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлашга доир 58 мурожаатлари эшитилди.

Фуқароларнинг уй-жойини таъмирлаш юзасидан қилган мурожаатлари жойида қаноатлантирилди. Уларга 200 дона шифер, 24 та эшик-дераза берилди.

Соғлиқни тиклаш юзасидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар бўйча шу ернинг ўзида кўчма поликлиника ташкил этилиб, хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Қолган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатма берилиб, ҳар бир мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.

-Вилоят ва туман ҳокими ҳамда туман Халқ қабулхонасига уй-жойимни таъмирлаш учун қурилиш материалларидан ёрдам сўраб, мурожаат қилгандим, -дейди паймартлик Жасур Шерназаров. – Менга 50 та шифер, 2 дона эшик, дераза бериб, мурожаатимни ижобий ҳал қилиб берилгани учун оиламиз номидан миннатдорчилик билдираман. 

Паймарт қишлоғида бўлиб ўтган сайёр қабулдан сўнг, вилоят, туман ҳокимлиги ва туман Халқ қабулхонасига Абдураҳмон Турдиев, Нигора Зокирова, Улбулсин Эсонова, Инобат Холжигитова, Каромат Норбекова, Шухрат Мамараҳимов, Нормуҳаммад Шоматов, Лола Тошбекова, Ширингул Хусанова каби фуқаролардан миннадорчилик мактублари келди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар