Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахдаги Тузкон кўли яқинида қурилиши режалаштирилаётган илк атом электр станцияси ҳақида «Россия 24» телеканали лавҳа берди (видео)

Жиззахдаги Тузкон кўли яқинида қурилиши режалаштирилаётган илк атом электр станцияси ҳақида «Россия 24» телеканали лавҳа берди (видео)

07 октябрь 2019 йил
389
0

Ўзбекистонда ёз давомида сарф қилинган электр энергияси миқдорининг энг юқори нуқтаси қишки даврники билан таққослаганда анча кўпроқни ташкил этмоқда. Бу ҳақда «Ўзатом» бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.

«Авваллари бизда ёздаги энергия истеъмоли доимо қишдагисига нисбатан кам бўларди. Бу йил эса ёздаги энг юқори электр энергияси сарфи миқдори қиш давридаги пик-нуқтадан сезиларли даражада ошиб кетди», – деди Мирзамаҳмудов «Россия 24»га берган интервьюсида.

                       

Унга кўра, бундай тенденция мамлакатда бизнес ва ишлаб чиқариш фаоллашаётгани билан боғлиқ.

«Бу – ишбилармонлик фаоллигининг кўрсаткичи. Жуда кўплаб янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилмоқда. Уларнинг ҳаммасига энергия керак», – дея изоҳ берди Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида Марказий Осиёдаги илк атом электр станцияси қурилиши бошланиши кутилмоқда.

«Ўзатом» танланган майдондаги муҳандислик тадқиқотларини 2019 йилнинг охиригача тугаллашни режалаштирган. АЭС қурилиши бўйича Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси билан асосий шартнома ҳам жорий йил сўнгига қадар имзоланиши кутиляпти.

Ўзбекистондаги биринчи АЭС ҳар бири 1,2 минг мегаватт қувватга эга 2та энергоблокдан иборат бўлади. Биринчи энергоблокни 2028 йилгача, иккинчисини эса 2030 йилда фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар