Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32

ТЎЙДАГИ ТОМОША

26 июнь 2018 йил
1 631
0

Тўй азалдан ўзбек халқининг миллий урфлари сифатида қадрланади.

Емай, ичмай, тежаб-тергаб тўй қилиш азалдан одат тусига кириб, тўйлардаги меъёрдан ортиқча спиртли ичимликлар қўйилиши натижасида турли жанжаллар содир бўлаётгани сир эмас. Тўй эгаси бир томонда қолиб кетиб, тўйга меҳмонга келганлар спиртли ичимлик ичиб олиб, қуюшқондан чиқиб кетишлари маънавиятсизлигимизнинг бир кўриниши аслида.

Сўнгги пайтларда юртимизда тўй, оилавий маросим ва бошқа тадбирларни ихчам ўтказиш ва ортиқча дабдабабозликка йўл қўймаслик мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Тўйларни ихчам ўтказиш борасида тарғибот ишлари кучайтирилмоқда. Халқимиз азал-азалдан катта маросимларни эл билан келишганҳолда ўтказган. Кимгадир зиён етказиш, кўнглини оғритишдан қўрққан. Бироқ, сўнгги йилларда дабдаба кўз-кўз этилаётгани боис, тўйлар кишиларнинг ортиқча жабр чекишига сабаб бўлмоқда.

«Учма» маҳалласида яшовчи СодиқЖўраев синглисини турмушга узатиш мақсадида туман марказидаги тўйхоналарнинг бирида дабдабали тўй бошлади. (Мақоладаги исм ва фамилиялар ўзгартирилди). Табиийки тўйга оғайин-қариндошлар,ҳамқишлоқлари, ёру дўстлари таклиф этилди. Тўй дастурхонидаги ноз-неъматлар, ичимлик ва овқатлар киши кўзини қамаштиради. Таниш-билишлар ёшларнинг бахти билан бирга Содиқнинг халққа яхши тўй бераётганини айтиб, хурсандчилик қилиб ўтиришди.

Тўйда Содиқнинг ҳамқишлоғи Мирзақул Йўлдошев ҳам ўртоқлари билан иштирок этаётганди. Тўй тугаши арафасида у анча кайф қилиб қолганди. Ўртоқлари уни уйга кетишга ундади. Аммо, у уйига кетмай тўйхонанинг чиқиш эшиги олдига туриб олиб, тўйдан чиқиб кетаётган меҳмонларни уятли сўзлар билан ҳақорат қила бошлади.

Буни кўриб турган тўй эгаси СодиқЖўраев ўзини ушлаб туролмай Мирзақулнинг ёнига келиб унинг жағига мушт туширди. Бошқалар келиб уларни ажратгунича Содиқ Мирзақулни ерга йиқитиб, дуч келган жойига тепиб, тан жароҳати етказди. Мирзақул ҳушидан кетди. Тиббиёт ходимларининг ўз вақтида кўрсатган тиббий муолажалари натижасида унинг ҳаёти сақлабқолинди. Суд ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиб, айбдорга нисбатан тегишли жазо тайинлади.

Пешона тери эвазига топилган маблағлар тежалиб, тўйлар ихчам ва ортиқча дабдабасиз қилиб ўтказилганда, бундай нохуш ҳолатнинг олди олиниб, тежалган маблағлар янги ҳаёт остонасида турган келин-куёвлар оиласини иқтисодийқўллаб-қувватлашга, айрим муаммоларни бартараф этишга хизмат қиларди.

Нуриддин ЎРОЗБОЕВ,

Фориш туман прокурори ёрдамчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар