Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зоминда “Зулфия” номидаги Давлат мукофотининг туман саралаш босқичи бўлиб ўтди

Зоминда “Зулфия” номидаги Давлат мукофотининг туман саралаш босқичи бўлиб ўтди

12 октябрь 2019 йил
113
0

Куни кеча Зомин тумандаги 12-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Зулфия” номидаги давлат мукофотининг туман босқичи танлови бўлиб ўтди.Бу ҳақда Зомин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Танловни Зомин тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Файзиева очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади. Ўзининг иқтидори, аъло хулқи ва ташаббускорлиги билан танилган бир қанча номзодлар қуйидаги йўналишлар бўйича беллашишди.

– Адабиёт йўналиши;

– Санъат йўналиши;

– Маданият йўналиши;

– Таълим йўналиши;

– Фан йўналиши;

– Спорт йўналиши;

– Жамоатчилик йўналиши.

 Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан “Зулфия” номидаги Давлат мукофотини янада ривожлантиришга, унинг қамровни кенгайтиришга доир бир қатор чора-тадбирлар белгилаб ўтилди.

Хусусан, белгиланган ёш чегараси 8 ёшга оширилиб, 14-30 ёш этиб белгиланди. Аввалгидек, ҳудудлар кесимида бир нафар номзод эмас, икки нафардан номзод Республика босқичида тақдирланадиган бўлди. Шунингдек, мукофот лауреатларининг олий таълим муассасаларига кириши бўйича қўшимча имтиёзлар кенгайтирилди. Энди улар кириш имтиҳонларисиз олий таълим муассасаларининг нафақат бакалавриат, балки магистратура босиқичига ҳам давлат гранти асосида киришлари мумкинлиги мустаҳкамлаб қўйилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар