Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишда ҳоким оммавий қабул ўтказди

Форишда ҳоким оммавий қабул ўтказди

23 июнь 2018 йил
864
0

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ туманимизда тўртта сектор фаолият юритаяпти.

Сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳтомонидан уйма-уй юриб ўрганишлар, аҳоли билан ўтказилаётган мулоқотлар ижтимоий-иқтисодий соҳаларда кузатилаётган долзарб масалаларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этаётир. Айниқса, бу уй-жой, коммунал ҳамда йўл хўжалиги, энергия таъминоти, транспорт қатнови,ҳудудлар ободлиги, нарх-наво баландлиги, соғлиқни сақлаш, таълим муассасаларидаги камчиликларни бартараф этишда яққол намоён бўлмоқда.

Туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари Абдивали Мустанов ўз сектор ҳудудидаги «Учма», «Дўстлик» ва «Ўхум» маҳалласи аҳолиси билан оммавий қабул ташкил этди. Оммавий қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманда ташкил этилган халқ қабулхонаси мудири Ўткир Маҳамматов, тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлариҳам иштирок этди.

Айни кунда «Учма» маҳалласида 1167 та хонадонда 6231 нафар, «Дўстлик маҳалласида 421 хонадонда 2167 нафар, «Ўхум» маҳалласида 623 та хонадонда 3932 нафар аҳоли истиқоматқилади. «Учма» маҳалласида 36 та, «Дўстлик» маҳалласида 61 та, «Ўхум» маҳалласида 76 та кам таъминланган оилалар бор.

Секторга бириктирилган гуруҳлар томонидан маҳаллаларда истиқомат қилаётган ногиронлар рўйхати алоҳида шакллантирилган бўлиб, уларнинг турмуш тарзи, яшаш шароитлари мунтазам ўрганиб бориляпти. Жумладан, айни кунда «Ўхум» маҳалласида 48 нафар, «Дўстлик» маҳалласида 40 нафар, «Учма» маҳалласида 50 нафар ногиронлар истиқомат қилаётган бўлиб, улар ижтимоий ҳимояга олинган.

Туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари Абдивали Мустанов томонидан «Учма», «Дўстлик», «Ўхум» маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган оммавийқабулларда фуқаролардан жами 25 та мурожаатлар тушди.

«Ўхум» маҳалласида яшовчи Хурсанбой Зарипов барча маҳалладошлари фикрини баён этиб, юқори Ўхум қишлоғида уяли алоқа компаниясининг антеннасини ўрнатишда амалий ёрдам сўраган бўлса, Абдулла Худойназаров аҳолига уч ойдан буён суюлтирилган газ баллонлари келмаётгани, Бахром Қосимов қишлоқнинг ички йўлларини таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатишини сўради. Хушбақ Норбоев эса ўз мурожаатида Ўхум – Фориш йўналиши бўйичақатнаётган таксилар ўзбошимчалик билан йўл ҳақини қимматлаштириб юбораётганини баён этди.

Оммавий қабулларда маҳаллаларда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш ҳақида сўз юритилди. Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори юзасидан йиғилганларга кенг тушунча берди.

Оммавий қабулда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари ижро этиш учун тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига юборилди.

Бир сўз билан айтганда, давлат бошқаруви идорларини қишлоғу маҳаллаларга, оилаларга, ҳар бир инсонга янада яқинлаштираётган ушбу тизимдан аҳоли мамнун. Сектор раҳбарлари ўзларига бириктирилган ҳудудда яшаётган аҳоли биланҳамнафас бўлиш, муштарак мақсадлар йўлида ҳамжиҳатликда иш юритаётгани, эзгу ташаббусларни тўлиқ рўёбга чиқишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар