Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда ташкил этилган велоспорт якунланди

Жиззахда ташкил этилган велоспорт якунланди

23 июнь 2018 йил
1 694
0

Жорий йил 18-22 июнь кунлари Жиззахда биринчи марта велоспортнинг шоссе ва критериум йўналиши бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати, шоссе йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақа мобайнида 18 июнь куни Жиззах шаҳрида, 21 июнь куни Зомин шаҳрида велосайл ҳамда маҳорат сабоқлари ўтказилди. Шунингдек, кубок мусобақалари 19-20 июнь кунлари Жиззах саноат зонасидан бошлаб Шароф Рашидов туманиҳудудидан Пахтакор туман ҳудудигача бўлган масофаларда ўтказилди.

Критериум йўналиши бўйича Жиззах шаҳри марказий Ш.Рашидов кўчаси доирасида 21 июнь куни кечки пайт ўтказилди. 22 июнь куни Жиззах шаҳар темир йўл вокзалидан узоқ масофага Зомин туманидаги "Зомин" сиҳатгоҳига старт берилди.

Ш.Рашидов тумани ва Зомин тумани ҳудудларидан шоссе йўналиши бўйича масофаларни босиб ўтган спортчиларимиз табиат манзараларидан хам баҳраманд бўлишди.

Финишда Зомин сиҳатгоҳида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон велоспорт федерацияси бош котиби К.Ўринбойхўжаев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Мухторова, котибият мудири А.Эгамбердиев, спорт бошқармаси бошлиғи И.Тожибоев, вилоят туризм бошқармаси бошлиғи С.Қорабоев ва сиҳатгоҳраҳбарияти иштирок этди.

Маросимда вилоят маданият бошқармаси хонандалари маъданий чиқишларқилишди. Ўсмирлар ўртасида кубок баҳсларида Жиззах шаҳридан А.Аҳмедов,қизлар ўртасида Арнасой туманидан жуфтлик баҳсларда М.Суюнова ва Ф.Аҳмедова учунчи ўринларни эгаллашди.

Миллий терма жамоага Жиззах вилоятидан бир нафардан ўғил ва қиз саралаб олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар