Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишда прокурор ёшлар билан учрашди

Форишда прокурор ёшлар билан учрашди

23 июнь 2018 йил
786
0

Фориш туман прокуратураси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгашиҳамкорлигида ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, турли оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш мақсадида «Нарвон» маҳалласи ҳудудидаги 40, 44, 61, 64, 65-умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлариҳамда маҳаллада яшовчи уюшмаган ёшлар билан «Ёшлар – келажак бунёдкори» шиори остида ёшлар сайили ташкил этилди.

Тадбир давомида туман прокурори ёрдамчиси Азиз Абдунабиев иштирокида ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва гиёҳвандликнинг олдини олиш, уларга яратиб берилаётган имконият ва шарт-шароитлар, тадбиркорликка йўналтириш, тадбиркорларга кредит олишда нималарга эътибор қаратишлари хусусида давра суҳбати ташкил этилди.

Шундан сўнг уюшмаган ёшлар ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида «Китобхонлик викторинаси», «Ёш рассомлар» ижодкорлик танлови, «Дунё рақслари шоуси», «Ёш рассомлар ва ҳунармандлар» ижодий кўргазмаси, «Ҳарбий бўлиш истагим» номли давра суҳбати, «Назм ва наво» кечаси ҳамда иш билан банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ҳам ташкил этилди.

Тадбир ниҳоясида ҳамкор ташкилотлар вакиллари маҳалла ҳудудидаги Эшбўлдиқишлоғида яшовчи болаликдан ногирон Зиёдбек Хуббимов ва Насиба Қувноқовалар оиласида бўлиб, улар ҳолидан хабар олинди ва ҳамкор ташкилотларнинг совғалари топширилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар