Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жасур Ҳасанов «Сўғдиёна»дан жуда катта маош талаб қилган

Жасур Ҳасанов «Сўғдиёна»дан жуда катта маош талаб қилган

25 июнь 2018 йил
1 512
0

Мавсумнинг биринчи яримни "Насаф"да ўтказган тажрибали ярим ҳимоячи ЖасурҲасанов трансфер мавсуми вақтида "Сўғдиёна"га ўтиши кутилаётган эди. Аммо бу трансфер амалга ошмай қолди.

"Сўғдиёна" мураббийлар штаби Ҳасановни клубда кутишган. Аммо музокаралар самарасиз якунланди. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда ярим ҳимоячи клубдан 300 миллион сўм ойлик маош талаб қилган.
Боз устига "Сўғдиёна" клуби Жасур Ҳасановга жуда катта миқдорда кўтарма ва мукофот пули тўлаши лозим бўлган. Бироқ клуб бунча маблағни тўлашга тайёр эмаслигини билдириб, Жасур Ҳасанов билан шартнома имзолашдан воз кечди.

Ўтган ҳафта Жасур Ҳасанов АГМК клуби билан шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна"дан 8 нафар футболчи кетиши кутилмоқда. Сергей Лушчан кетганлар ўрнини легионер футболчилар орқали қоплашни мақсад қилгани айтилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар