Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Дўстлик туманида ўрта таълим сифати қандай?

Дўстлик туманида ўрта таълим сифати қандай?

25 июнь 2018 йил
2 052
0

Дўстлик туман прокуратураси томонидан туманда ўрта таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг таълим олишларига бўлган қизиқишларини кучайтириш, мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, педагогларнинг билим тажрибаларини кучайтириш ва бу борадаги қонунчилик аҳволи тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганиб чиқилди.

Туманда жами 19 та умумтаълим мактаби бўлиб, шундан 3 таси бошланғич, 16 таси умумтаълим мактабларини ташкил этади. Ушбу таълим муассасаларининг 12 таси лойиҳа асосида қурилган бўлиб, 7 таси эса мослаштирилган биноларда фаолият юритиб келмоқда.

Ўрганишлар давомида таълим муассасаларидан 5 таси (10,11,13,16,17-мактаблар) реконструкцияга, 12 таси (1,2,3,4,6,7,8,9,14,15,18,19-мактаблар) капитал таъмирга муҳтожлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари,13,-15-,17-мактабларда спорт заллари, 5,13,14,18-мактабларда спорт майдончалари мавжуд эмас. 10 та таълим муассасасининг атрофи ўралмагани, 8 таси тоза ичимлик суви билан таъминланмагани аниқланди. Таълим муассасаларининг иситиш тизими ҳолати қониқарли, улардан 5 таси газ ёқилғи турига, 13 таси эса кўмир ёқилғисига мослаштирилган.

Таълим муассасаларининг қуввати 8825 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2017-2018 ўқув йилида 9316 нафар ўқувчи таълим олган.

Келгуси 2018-2019 ўқув йилида 10-,11-синфларнинг ташкил этилиши муносабати билан ўқувчилар сони яна 1337 нафарга ошиши кутилмоқда, бу эса ўз навбатида, синф хоналарига янада эҳтиёж ошишини кўрсатмоқда.

Ўрганиш давомида, умумтаълим мактаблари учун 688 та ўқувчилар партаси, 60 дона синф доскаси, 50 дона ўқитувчилар партасига, маъмурий-методик хоналар учун 7 дона жиҳозлар тўпламига эҳтиёж борлиги, 9,15,11,18-умумий ўрта таълим мактабида физика, кимё ва биология хоналари, синф хоналаридаги лаборатория жиҳозлари етишмаслиги, 1,2,3,4,6,7,8,10,13,14-умумий ўрта таълим мактабида физика, кимё ва биология хоналари, синф хоналаридаги лаборатория жиҳозларигақисман эҳтиёж борлиги, умумтаълим мактабларидаги Технология фани хонаси учун 12 дона жиҳозлар тўплами, спорт заллар учун 10 дона жиҳозлар тўплами, чақириққача ёшларни тайёрлаш хонаси учун 8 дона жиҳозлар тўпламига эҳтиёж мавжудлиги аниқланди.

Тумандаги 19 та умумтаълим мактабида жами 649 нафар педагог ходим 17 та умумтаълим фанидан ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия бермоқда.

Яна 42 нафар педагог кадрларга эҳтиёж мавжудлиги, шунингдек, туман бўйича инглиз тили, рус тили, кимё фан ўқитувчиларига ҳамда олий маълумотли бошланғич синф ўқитувчиларига эҳтиёж катта экани аниқланди.

Барча таълим муассасаларида педагог кадрларнинг ўқувчилар билан мунтазам равишда шуғулланишига, ўзларининг устида ишлашларига шароитлар яратилган бўлиб, ўқитувчилар учун инглиз тили, АКТ саводхонлиги тўгараклари, ўқувчилар учун барча фанлар йўналишлари бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Жами 438 та тўгарак фаолият кўрсатмоқда. 308 та фан тўгараги, 74 та спорт тўгараги, 44 та ижодий тўгарак, 16 та касб-ҳунарга йўналтирувчи тўгаракларни ташкил этиб, 7614 нафар ўқувчи қамраб олинган.

Туман Халқ таълими бўлими ҳудуди бўйича барча мактаб ёшидаги 7-15 ёшли болалар 9316 нафарни ташкил этиб, болалар таълимга тўлиқ жалб қилинган ва бу борада таълим муассасалари томонидан кунлик ўқувчилар давомати тўпланиб, туман ҳокимлиги ва туман ИИБ га тақдим этиб борилган. 2017-2018 йил ўқув йилида ўқувчиларнинг умумий давомати 98 фоизни ташкил этган.

Умумтаълим мактабларининг 14 таси "ZiyoNET" тармоғига уланган ва ундан самарали фойдаланиш чоралари кўрилган бўлсада, қолган 5 таси эса (4,9, 13,17,19) "ZiyoNET" тармоғига уланмаганлиги аниқланди.

Тумандаги фақатгина 18-умумий ўрта таълим мактабида компьютер синфлари мавжуд.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан жами 6 нафар ўқувчи ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган бўлиб, таълим муассасаси ички назоратига олинган ўқувчилар сони 13 нафарни ташкил этади.

Шу ва шу каби ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар юзасида юқори ташкилотларга маълум қилинди. Ўйлаймизки, туман таълим соҳасидаги камчилик тез орада ўз ечимини топиб, сифат ва самарадорликка эришамиз.

Маъруф Худойбердиев,

Дўстлик туман прокурори ёрдамчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар